Тавсия қиламиз

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз қатнашмоқдалар

Янгиликлар access_time23-апрел 2017, 16:22

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз…

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал 2018, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

УЧ УЗУМ ДОНАСИ

Мақолалар access_time20-август 2017, 11:45

УЧ УЗУМ ДОНАСИ  Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи)…

Нур сураси. 26-оят.

access_time4-июль, 11:57 visibility1004


ٱلْخَبِيثَٰتُ لِلْخَبِيثِينَ وَٱلْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَٰتِ وَٱلطَّيِّبَٰتُ لِلطَّيِّبِينَ وَٱلطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَٰتِ أُو۟لَٰئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ


Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир.

    Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳар доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эру хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки, пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол. Шундай экан, Аллоҳ пок қилиб яратган, пайғамбарликка танлаган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишаи Сиддиқани ҳамма аёлларидан яхши кўришлари у аёлнинг ниҳоятда поклиги сабабидан эмасми?! Оиша онамизга заррача нопоклик бўлганида, у муҳтарама зотни Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалар яхши кўришлари мумкин эдими?!
     Ана ўша пок эр ва аёллар бўҳтончилар уларга қўяётган айблардан покдирлар.
     “Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир.”
     Уларга бу дунёда мағфират – гуноҳларини кечириш ва у дунёда гўзал ризқ – жаннат бордир.
     Шу билан ифк ҳодисаси – мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясига етади. Бу ҳодиса Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам оиласининг поклигини ва бу оилани Аллоҳнинг Ўзи сақлашини исбот этди.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР