Тавсия қиламиз

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time27-июнь 2017, 15:25

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

САВОЛ - ЖАВОБ

Мақолалар access_time12-октябрь 2018, 21:00

САВОЛ:  Ассалому алайкум! Кори ака исломда эркаклар билан эркаклар,…

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-июнь 2017, 05:15

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон…

ОНА - БУЮК ИНСОН...

access_time8-июль, 18:12 visibility824

Қизиқ-а... 
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди... 
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради! 
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз: 
Она мазам йўқ... 
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди... 
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо...! Хўш нега шундай...? 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР