Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ УЧУН НАСИҲАТ

Мақолалар access_time14-август 2017, 13:21

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ УЧУН НАСИҲАТ  "У Зотнинг Китоби учун" насиҳат…

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

Мақолалар access_time22-июль, 12:08

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган…

ЖУМА ХУТБАСИ

Мақолалар access_time10-ноябрь 2017, 14:01

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ…

Бу дунё имтиҳондир

access_time9-июль, 14:49 visibility675

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: 
«Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жаннатни ва дўзахни яратди. Сўнг Жаброилни чақириб, «Эй Жаброил! Жаннатга бориб, унинг аҳлига тайёрлаб қўйган неъматларимга бир қара», деди. Ҳазрати Жаброил бориб, кўриб келди, «Эй Роббим! Жаннатни бориб кўрдим», деди. «Қандай экан?» деди Аллоҳ таоло. «Жаннатни эшитган одам у ерга кирмай қолмайди», деди Жаброил.  Шунда Аллоҳ таоло «Бориб, яна бир марта кўриб кел», деб буюрди. Жаннатга амр қилди, у макориҳлар, қийинчиликлар, нафсга оғир келадиган нарсалар билан ўралиб олди. Жаброил бориб, кўриб келдилар, «Жаннат қандай экан?» деди Аллоҳ таоло. «Эй Роббим! Жаннатга бирон киши туша олмайди деб қўрқаман», деди Жаброил. Аллоҳ таоло: «Энди дўзахни кўриб кел», деб буюрди. Жаброил бориб, кўриб келди. «Қандай экан?» деди Аллоҳ таоло. «Парвардигорим, дўзахни эшитган одам борки, унга тушмайди», деди. Аллоҳ таоло «Яна бир марта кўриб кел» деди ва дўзахга «Сен лаззатлар билан, маишат билан, кўнгилхушлик билан, мол-дунё билан ўралиб олгин», деб амр қилди. Жаброил бориб, қайтиб келди. «Қандай экан?» деди Аллоҳ таоло. «Эй Роббим! Дўзахга кирмаган одам қолмайди деб қўрқаман, чунки у буткул лаззат билан ўралган», деди Жаброил».  
Ҳа, азизлар, бу дунё имтиҳондир. Жаннат қийинчиликлар билан ўралган. Агар биз қийинчиликни, машаққатни ёмон кўрсак, жаннатни ҳам ёмон кўриб қоламиз. Дўзах эса лаззатлар, ҳою-ҳавас, зеб-зийнат билан ўралган. Агар биз лаззатларни яхши кўрсак, дўзахни яхши кўриб қоламиз. Ҳазрати Яҳё ибн Муоз қуддиса сирруҳу айтадилар: «Аслида бу нарсалар имтиҳон эди. Инсон нима учун ҳаракат қилади, охири нимага эришади, мана шу имтиҳон йўлидаги асосий нарсадир».  
Ризқимизнинг ҳалоллигига қаноат қилмоғимиз, ризқни ҳалол, покиза топиб ейишимиз фарздир.  Биз бунинг фарқига боришимиз керак. Ризқ – бу бериладиган неъматдир. Неъмат эҳтиёжни қондириш учун берилади. Эҳтиёжни эса ҳалол йўл билан ҳам, ҳаром йўл билан ҳам қондириш мумкин. Очликни, ташналикни, шаҳватни ҳалол йўл билан ҳам, ҳаром йўл билан ҳам қондириш мумкин. Бироқ Аллоҳ таоло уни фақат ҳалол йўл билан қондиришни буюрган ва бунинг барча имкониятларни муҳайё қилиб қўйган. Шунинг учун банда эҳтиёжини ҳаром йўл билан қондирса, Аллоҳ таоло рози бўлмайди, аксинча, унга итоб бўлади, азоб бўлади. 
 
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР