Тавсия қиламиз

СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:54

 Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида…

ФОТИҲА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time25-октябрь 2018, 12:56

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа”…

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга

Мақолалар access_time18-апрел 2017, 16:13

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга. Шарқий томони – Қора тош бурчаги,…

ҚАЗО НАМОЗИ 

access_time17-март, 14:30 visibility781

– Бир киши бир намозни узр сабабли ўз вақтида ўқимаса, нима қилади? 
– Сўнгра қазо қилиб ўқийди. 

– Бир кишининг бир намози қазо бўлиб, иккинчи намознинг вақти кириб қолса, у киши қайси намозни ўқийди, яъни аввал қазо намозни ўқийдими ёки вақти кирган намозни ўқийдими? Масалан, пешин намози қазо бўлиб, ҳануз қазосини ўқимай, аср намозининг вақти кириб қолса, аввал пешин намозининг қазосини ўқийдими ёки асрни ўқийдими? 
– Умрида намозларни беш мартадан ортиқ қазо қилмаган киши бўлса, аввал қазо бўлган намозни ўқиб, ундан сўнг вақти кирган намозни ўқиши фарздир. Қазо бўлган намозни ўқимасдан вақти кирган намозни ўқиши дуруст эмас. Aммо умри давомида беш намоздан ортиқ қазо қилган кишидан бу тартиб соқитдир. Яъни, унга тартиб фарз эмас, у тартиб эгаси эмас. Демак, у киши хоҳласа, қазо бўлган намозни аввал ўқийди. 

– Тартиб соқит бўлмаган киши қазо намозни эсдан чиқариб, вақти кирган намозни ўқиса, намози тамом бўлмасдан қазо бўлган намози эсига тушса, ўқиб турган намози бузиладими? 
– Бузилади. 

– Вақти кирган намозни ўқиб тамом қилгандан сўнгра қазо қилган намози эсига тушса, ўқилган намози дуруст бўладими? 
– Дуруст бўлади, бошқатдан ўқиш лозим эмас. 

– Қазо бўлган намозга машғул бўлса, кейинги намознинг вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса, аввал қайси намозни ўқийди? 
– Aввал вақти кирган намозни ўқийди, қазо намозни ундан кейин ўқийди. 

– Узрсиз бирор намозни ўз вақтида ўқимасдан қазога қолдириш дуруст бўладими? 
– Дуруст бўлмайди, ниҳоятда улуғ гуноҳлардандир. 

– Бир куннинг беш вақт намози қазо бўлса, аввал қайсини қазо қилади? 
– Бомдод намозидан бошлаб то хуфтон намозигача ўз тартибида қазо қилади. 

– Қазо бўлган намознинг фақат фарзини ўқийдими ёки суннатни ҳам ўқийдими? 
– Фақат фарзини ўқийди, суннатини ўқимайди, лекин бомдод намози қазо бўлган бўлса, пешин вақти кирмасдан қазосини ўқиса, у вақтда бомдоднинг суннатини ҳам қазо қилади. 

– Витр намози вақтида ўқилмаса қазо қилинадими? 
– Қазо қилинади. 

– Жума ва ҳайит намозлари-чи? 
– Қазо қилинмайди. Жумани ўқимай қолган киши ўрнига пешин намозини ўқийди. Aммо ҳайит намозини қазо ҳам қилмайди ва ўрнига ўқиладиган намоз ҳам йўқ. 

– Бомдод намози, шом намози ва хуфтон намози қазо қилинганда аввалги икки ракатлар овоз чиқариб ўқиладими ёки ичида ўқиладими? 
– Ушбу намозлар жамоат билан қазо қилинса, овоз чиқариб ўқиш имомга вожибдир. Ёлғиз қазо қилувчига ичда ўқиш вожибдир.

"Ибодати исломия"дан.

Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР