Тавсия қиламиз

ЭНГ МУҲИМИ

Мақолалар access_time17-апрел, 18:45

Исломнинг энг муҳим фарзларидан бири рўза тутиладиган рамазон ойи диний…

Бу гуноҳ кичикми ёки каттами?

Мақолалар access_time5-феврал 2018, 18:34

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳакимул…

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Мақолалар access_time20-июль 2020, 11:18

  Саййидимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Аллоҳ гўзалдир,…

РЎЗА ФИДЯСИ 

access_time3-апрел, 21:51 visibility571

– Бир қари киши рўза тутишга қуввати етмаса, нима қилади? 
– Ҳар бир куннинг рўзаси учун бир мискинга садақаи фитр миқдорича фидя беради. 

– Aгар шу қари киши рамазондан кейин рўза тутишга қуввати етгудек бўлса, нима қилади? 
– Рамазонда тутилмай қолган кунларнинг қазосини тутади. 

– Ҳомиладор хотин ёки бола эмизадиган аёллар рўза тутган ҳолда ўзига ёки боласига зарар бўлишидан хавфсираса, рўза тутмаса ҳам дуруст бўладими? 
– Дуруст бўлади, лекин зарар етиши эҳтимоли аригандан сўнгра рўзаларининг қазосини тутади. 

– Бир бетоб киши рўза тутсам, бетоблигим зиёда бўлади, деб хавфсираса ва ё бир ишончли табиб рўза тутиш зарар қилади, деб ҳукм қилса, шу бетобга рўза тутмаслик дурустми? 
– Дуруст, соғлиғи тикланган пайтда рўзасининг қазосини тутади. 

– Мусофир кишига рўза тутмаслик дурустми? 
– Сафар кўп машаққатли бўлмаса, рўза тутиш афзал. Тутмаса ҳам дуруст, сафардан қайтгандан сўнг қазосини тутади. 

– Бир куннинг рўзасини тутиб бошлагандан кейин сафарга чиқиб кетса, рўзаси нима бўлади? 
– Aгар рўзасини бузса, қазо лозим бўлади, каффорат лозим эмас. 

– Бир мусофир киши рўза тутишни ният қилмасдан эрта билан таом еса, ундан кейин кундуз куни уйига қайтиб келса, нима қилади? 
– Шу куни офтоб ботгунча рўза кишидек емак-ичмакдан ўзини сақлаб туради. Aгар еса, ичса, қазо кифоя қилади, каффорат лозим эмас. 

– Бир кишининг қазога қолдирган рўзалари бўлса, тезлик билан қазосини тутиш лозимми? 
– Aлбатта, мумкин қадар вақтни ғанимат билиб, тезлик ила қазосини қилиш афзалдир. 

– Бир кишининг қазо рўзаларини тутишга вақти бўлса-ю тутмасдан, орада яна бетоб бўлиб, вафоти яқинлашиб қолса, у киши нима қилса, вожиб? 
– Қолган рўзаларининг фидяси учун ворисларига васият қилиши вожиб бўлади. 

– У киши вафот қилса, ворислари нима қилади? 
– Ўша маййитдан қолган молнинг учдан бир бўлаги ҳисобидан фидя берадилар.

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР