Тавсия қиламиз

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр 2017, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

"ЭЙ ҲОРУННИНГ СИНГЛИСИ"

Мақолалар access_time7-январ, 15:15

    Фарзанд дунёга келишида эркак ва аёлнинг бирга бўлиши тайин…

СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:54

 Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида…

РЎЗА МАКРУҲ БЎЛГАН КУНЛАР

access_time3-апрел, 21:56 visibility784

– Қайси кунлар рўза тутиш макруҳ бўлади?

– Икки ҳайит кунларида, Қурбон ҳайити кунидан кейинги уч кунгача, ёлғиз жума кунида ва ёлғиз шанба кунида рўза тутиш макруҳдир.

– Жума ва шанба куни ёлғиз тутмай, бир кун-икки кун қўшиб тутса, масалан, пайшанба ва жума куни ёки шанба ила якшанба куни нафл рўза тутса, макруҳ бўладими?

– Макруҳ бўлмайди, дуруст бўлади.

– Ният билан нафл рўзага киргандан сўнг шу рўзани бузиш дурустми?

– Дуруст эмас, макруҳдир.

– Зиёфатга чақирилгани сабабли ёки уйига меҳмон келгани сабабдан нафл рўзани бузса бўладими?

– Зиёфат қилган киши кўнгли қолгудек бўлса ёки меҳмон бўлган кишининг кўнглига оғир келгудек бўлса, заволдан, яъни офтоб оғишидан илгари бўлса, бузмоқ дуруст бўлади. Aммо заволдан сўнг рўзани бузиш яхши эмас, бузмаган афзал.

– Бир киши тутган нафл рўзасини бузса, нима қилиши керак бўлади?

– Бузилган рўзасининг қазосини тутиши лозим.

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР