Тавсия қиламиз

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Мақолалар access_time8-апрел 2019, 10:33

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари,…

ЗИНО

Мақолалар access_time11-июль 2017, 19:40

Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига…

Ўқиган ҳар бир ўқувчисини йиғлатган ҳикоя

Мақолалар access_time29-март 2018, 12:42

Эшитган ҳар бир кишисининг йиғиси билан қўшилиб, катта таассурот қолдирган…

ОЙ КЎРИБ РЎЗАГА КИРИШ 

access_time4-апрел, 20:08 visibility821

– Рамазон ойининг боши қайси кун бўлади? 
– Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи, яъни охирги куни кечаси ҳилол, яъни янги туғилган ой кўрилса, эртаси рўза – рамазон бошидир. 

– Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчисида ой кўринмаса, нима бўлади? 
– Шаъбон ойини ўттиз қилиб, ўттиз биринчи куни рамазон боши, деб ҳисоб қилинади. 

– Фитр ҳайити қайси кун бўлади? 
– Шаввол ойининг биринчи кунида бўлади. Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи ё ўттизинчи кунида кечаси шаввол ойи кўрилса, эртага фитр ҳайити кунидир. 

– Ўттиз кун рўза тутгандан сўнгра кечқурун шаввол ойи кўринмаса, нима бўлади? 
– Рамазон ойининг боши шубҳали ҳисоб қилинмаган бўлса, эртаси фитр ҳайити кунидир. Aгар рамазон боши шубҳали ҳисоб қилинган бўлса, ўттиз бир кун рўза тутилади, ўттиз иккинчи куни фитр ҳайити бўлади. 

– Ой кўриш хусусида неча кишининг гувоҳлиги лозим? 
– Офтоб ботган вақтда булут бўлмаса, янги ойни кўп киши кўрмоғи шарт. Бир, икки, уч кишининг сўзи қабул қилинмайди. Aммо агар тепада булут бўлса, рўза тутмоқ учун хоҳ эркак киши бўлсин, хоҳ хотин киши бўлсин, бир одил кишининг сўзи қабул қилинади. Aммо рўзадан чиқиш, фитр ийди учун икки одил эркак ва ё бир одил эркак ва икки одил хотин ойни кўриб гувоҳлик бермоғи лозимдир. 

– Кимлар одил киши саналади? 
– Улуғ гуноҳлардан ўзини сақлагувчи болиғ, оқил ва комил мусулмон кишилар одил саналадилар. 

– Шаъбоннинг йигирма тўққизинчи куни янги ой кўринмай қолса, ўттизинчи куни қайси ойдан ҳисоб қилинади? 
– Шаъбон билан рамазон орасидаги кун ўртоққа ўхшаш бўлади. У кун шаъбоннинг ўттизинчи куни бўлиши ҳам мумкин, рамазоннинг биринчи куни бўлиши ҳам мумкин, шу сабабдан у шак куни, деб аталади. 

– Шак кунида нима қилиш лозим? 
– Ҳар бир киши кун оққан вақтдан илгаригача ой кўрилгани тўғрисида хабар келиб қолиши мумкин, деб рўзадор бўлиб туриши лозим. 

– Ой кўрилган деб хабар келса ва султон қабул қилса, нима қилинади? 
– Ҳар бир киши ният қилиб рўза тутади. 

– Ой кўрилганнинг хабари етмаса, нима қилади? 
– Ҳар ким еб-ичиб юраверади, рўза тутмайди. 

– Шак кунида рўза тутиш дуруст бўладими? 
– Рамазон рўзаси, деб ният қилиб рўза тутиш дуруст бўлмайди, аммо нафл рўза тутиш дуруст бўлади. Aгар шак куни нафл рўза ният қилгандан сўнг ушбу кун рамазондан эканлиги маълум бўлиб қолса, шу тутган рўзаси рамазон рўзасидан ҳисоб қилинаверади.

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР