Тавсия қиламиз

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time27-апрел 2017, 18:07

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

МАСЖИД ВА ЖАМОАТ 

Мақолалар access_time17-март, 13:27

- Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш савоблими ёки танҳо ўқиш савоблими? …

Рамазон дўзахдан озод бўлиш ойидир

Мақолалар access_time18-май 2018, 11:45

Рамазон ойида жаннат дарвозалари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Чунки,…

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ 

access_time14-апрел, 14:47 visibility333

     Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1.  Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
2.  Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.
3.  Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш. 
4.  Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
5.  Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.
6.  Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тийиш.
7.  Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.
8.  Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик яратиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.
9.  Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

"Мўминнинг қалқони (Муфассал рўза китоби)"

МУСТАҲАБ (араб. — севилган, ёқтирилган) — шаръий амал; уни бажарган киши савобли бўлади, бажармаган киши гуноҳкор бўлмайди. 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР