Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛЛАР 

Мақолалар access_time10-июнь 2019, 12:00

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Аллоҳ субҳанаҳува таолонинг…

ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ

Мақолалар access_time1-июль 2018, 17:53

Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг…

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

Мақолалар access_time19-ноябрь 2018, 11:45

ЖОҲИЛИЯТ АМАЛИ Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига…

ФИДЯ

access_time15-апрел, 12:25 visibility483

– Фидя қанақа садақа?

– Маййитнинг, яъни ўлган кишининг ўқилмай қолган намозлари ва тутилмай қолган рўзалари учун садақадир.

– Ҳар бир қазо қилинган рўза учун қанча фидя берилади?

– Ҳар кун учун бир фитр садақаси миқдорича берилади, яъни уч юз олтмиш тўрт мисқол қадар буғдой ёки етти юз йигирма саккиз мисқол қадар арпа берилади.

– Ҳар бир ўқилмаган намоз учун қанча фидя берилади?

– Беш вақт намознинг ҳар бири учун ҳам, витр намози учун ҳам фитр садақаси миқдорича берилади.

– Умри ичида баъзи намози ва баъзи рўзаси қазога қолган киши вафот қилишидан хавфланган замонда нима қилса, вожиб бўлади?

– Қолган намоз-рўзалари учун ворисларига васият этмоғи вожибдир.

– Киши шу тариқа васият қилиб вафот этгач, ворислар қанча миқдор фидя беришлари керак?

– Маййитдан қолган молнинг уч бўлагининг бир бўлагидан бериши лозим бўлади.

– Қолган молнинг учдан бири фидясига етмайдиган бўлса, нима қилади?

– Учдан бири қанча бўлса, ўшанча берилади, етмаган миқдори берилмайди. Aгар

ворислари учдан биридан зиёда қилиб берсалар, савобли бўлади. Бир маййит фидя беринглар, деб васият қилмасдан вафот қилса, унинг учун ворислари қолган молидан фидя берсалар, ғоятда савобли бўлади.

– Бир маййитнинг ҳеч бир моли қолмаса, у маййит учун бошқа киши ўз молидан фидя берса, дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади.

– Маййитнинг қазога қолган рўза ва намозлари миқдори маълум бўлмаса, нима қилинади?

– Тахмин қилиб берилади. Балоғатга етган замондан ҳисоб қилиб, вафот қилган

замонигача ҳар бир намози ва рўзаси учун фидя берилади. Тутилган рўза ва ўқилган

намозлари учун ҳам берса, зарари йўқдир, чунки ҳар бир қилинган амалнинг мақбул бўлмоғи маълум эмасдир. Ҳаттоки, ҳеч бир рўза ва намози қазога қолмаган киши ҳам бутун умрида рўза ва намозлари учун фидя берса, фойдадан ҳоли эмасдир.

– Фидянинг тариқаси қандай?

– Эр киши бўлса, ўн икки ёшини, хотин киши бўлса, тўққиз ёшини чиқариб ҳисобланади. Кейин маййитнинг боқий қолган умри учун фақирга фидя берилади.

- Фидя қай миқдорда берилади?

– Aгар ўша маййитнинг қолган молининг учдан бири фидяга кифоя қилгудек бўлса, ҳаммаси бирдан фақирга берилади.

– Бир йиллик рўза ва намознинг фидяси қанча миқдор буғдой бўлади?

– Икки юз ўттиз олти пуд ва йигирма ярим қадоқ буғдой бўлади.

– Ушбу буғдой ва арпа ўрнига баҳоси қадар пул берса, дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади.

– Садақаси қанақа кишиларга берилади?

– Закот бериладиган фақир кишиларга берилади.

"Ибодати исломия"дан.

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР