Тавсия қиламиз

Гуноҳ қилган мусулмон кофирга чиқарилмайди

Мақолалар access_time17-феврал 2020, 11:36

      Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқ…

АШУРО КУНИ

Мақолалар access_time7-сентябр 2019, 17:54

«Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони…

Ҳазрати Умарнинг адолати!

Мақолалар access_time9-январ 2020, 11:16

 Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг адолати ҳақида гапиришимизда ажойиб…

ФИТР САДАҚАСИ

access_time15-апрел, 14:01 visibility2486

– Фитр садақаси қанақа садақадир?

– Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир.

– Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?

– Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.

– Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?

– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади.

– Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?

– Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди.

– Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?

– Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.

– Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?

– Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади.

– Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?

– Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир.

– Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?

– Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.

– Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?

– Aлбатта, дуруст бўлади.

– Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?

– Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.

– Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?

– Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.

– Aгар бир киши фитр садақасини ҳайит намозини ўқигунча адо қилолмаса, у киши нима қилади?

– Ҳайит намозини ўқигандан сўнг беради, бермасдан қолдирмайди.

– Ҳайит куни бўлгунча рамазон ичида фитр садақасини бериб қўйиш дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади.

– Фитр садақаси қандай кишиларга берилади?

– Закот бериладиган фақир кишиларга.

– Ҳар бир киши учун фитр садақасининг миқдори қанча?

– Ҳар бир киши ярим соъ буғдой ёки бир соъ арпа ёки ярим сў хурмо ёки бир соъ майиз бериши вожиб бўлади.

– «Соъ» қанчага тенг келадиган ўлчовдир?

– Саккиз юз йигирма саккиз мисқол, яъни саккиз қадоқ миқдорича буғдой сиғадиган ўлчовдир.

– Ярим соъ буғдой неча мисқол бўлади?

– Уч юз олтмиш тўрт мисқол бўлади.

– Буғдой, арпа, хурмо, майиз ўрнига баҳолари баробар пул берса бўладими?

– Бўлади. Ҳатто, фақирларга фойдалироқ бўлади.

– Бир неча киши фитр садақасини тўплаб бирдан берса, дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади, лекин шундай бўлса ҳам, ҳар киши садақасини ўз номига атаб бергани афзалдир.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР