Тавсия қиламиз

Охират оловига қандай чидайсиз?

Мақолалар access_time28-январ 2019, 12:38

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига…

ЕМОҚ ВА ИЧМОҚ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time21-апрел 2017, 18:21

Ҳалок бўлмаслик учун таом тановул қилиш фарздир.  Шунингдек, ичимлик…

Мавлид бидъатми?

Мақолалар access_time29-ноябрь 2018, 16:08

    Азизлар,  мавлид ҳақидаги баъзи далилларни ҳам бир бор…

ҚАЗО НАМОЗЛАР

access_time21-апрел, 15:34 visibility444

Савол: Агар ўқилмай қолган намозлар кўп бўлса ва уларнинг қазосини ўқишга киришса, намозларни тайин қилиш вожиб бўладими?

Жавоб: Ҳа, вожиб бўлади. Қазо намозлар қуйидаги йўлларнинг бири билан тайин қилиб ўқилади.
1. Маълум кун тайин қилиб ўқилади. Масалан, фалон куннинг пешинини ёки фалон куннинг асирини ўқишни ният қилдим ва ҳакозо;
2. Ёки умумий қилиб ният қилинади. Масалан, зиммамга фарз бўлган аввалги пешинни ўқишни ният қилдим, дейди. Шу тарзда ҳар ўқиганда аввалгисини ният қилиб ўқийверади. Чунки ҳар ўқигандан кейингиси аввалгига айланиб бораверади;
3. Ёки юқоридагининг аксини қилади. Масалан, зиммамга фарз бўлган охирги пешинни ўқишни ният қилдим, дейди. Шу тарзда ҳар ўқиганда охиргисини ният қилиб ўқийверади. Чунки ҳар ўқигандан олдингиси охиргига айланиб бораверади.
  Аммо рўзада бундай бўлмайди. Яъни, Рамазон рўзасининг қазолари кўпайиб кетган бўлса, уларнинг кунини тайин қилиб тутиш вожиб бўлмайди. Чунки рўзада сабаб биттадир, яъни Рамазон ойидир. Аммо намозга сабаб вақт бўлса ҳам, у турличадир. Шунинг учун уни тайин қилиш лозим бўлади. «Фатавои Қозихон»да «Намозга киришиш боби»да шундай келган.


"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР