Тавсия қиламиз

Насуҳ тавба – энг самимий, ҳақиқий тавбадир

Мақолалар access_time23-октябрь 2018, 14:19

Азизлар, барчамиз яхши биламизки, тавба ҳар хил бўлади. Буни тасаввуф аҳли,…

Биродарлик ҳақлари

Мақолалар access_time6-феврал, 17:50

Болалигимда отам менга мусулмонни мусулмонда 30 та ҳаққи борлигини гапириб…

Шаввол ойи рўзаси

Мақолалар access_time6-июнь 2019, 13:42

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз…

Витр намози вожибми? Унинг вақти қачон ва қандай ўқилади?

access_time22-июль, 11:28 visibility261

57) Витр намози вожибми? Унинг вақти қачон ва қандай ўқилади?
Ҳа, витр намози вожиб, намоз ўқувчи уни вақтида ўқий олмаса, қазоси лозим бўлади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин тонг отгуничадир. Витр намози уч ракъат ўқилади. Барча ракъатда Фотиҳа ва зам сура қироат қилинади. Учинчи ракъатнинг қироатини тугатгач икки қўлини икки қулоғи баробарига кўтариб, Қунут учун такбир айтади. Сўнг яна икки қўлини киндиги остига боғлаб Қунут дуосини ўқийди.

58) Қунут дуоси қайси?
  Аллоҳумма! Иннаа настаъинука ва настағфирук. Ba нуъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма! Иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду, наржу роҳматака ва нахша ъазаабака, инна ъазаабака бил куффаари мулҳиқ.

59) Витр намозида Қунут дуосини ўқишнинг ҳукми нима?
Витр намозида Қунут дуосини ўқиш вожиб, аммо қайси бир дуони ўқиса ҳам вожибни бажарган бўлади. Намоз ўқувчи Витр намозини махфий қироат билан ёлғиз ўқийди. Рамазон ойида эса таровиҳдан кейин жамоат билан ўқийди. Унда имом витр намозининг барча ракъатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини эса махфий ўқийди.

60) Aдо ва қазонинг маъноси нима?
Адо – фарз ёки вожиб амални ўз вақтида бажариш. Намоз ўз вақтида фарз бўлади, уни узрсиз ўз вақтидан кечиктирса гуноҳкор бўлади.
Қазо - фарз ёки вожиб бўлган амални вақти чиққандан кейин бажариш. Фарзнинг қазосини бажариш фарз ва вожибнинг қазосини бажариш вожибдир. Агар кишининг ибодатни вақтидан кечиктирганининг гуноҳини кетказадиган узри бўлмаса, қазосини бажариш билан бирга истиғфор айтиш ҳам лозим бўлади.

61) Намозни кечиктиришни мубоҳ (рухсат) қилувчи узрлар қайсилар?
1) Банданинг ихтиёридан ташқари бўлган узрлар: мисол учун, уйқу, унутиш, ҳушдан кетиш, ҳали намознинг вақти бор деган гумон.

2) Банданинг ихтиёрида бўлган узрлар. Лекин бу узрлар шаръий узрлар ҳисобланади. Мисол учун ўта оғир касаллик, душманга қарши жангда бўлиш, ҳалокат ёқасидаги, яъни ёнғинда қолган ёки сувда чўкадиган ёки жароҳатланиб қон йўқотадиган кишига ёрдам бериш ёки бола туғдириб доялик қилиш билан машғул бўлиш, талафотга учрайдиган беморга ёрдам бериш кабилар. Шунингдек, ёнғинни ўчириш ёки оғир аҳволга солиб қўядиган зарарни тўхтатиш ҳам шулар жумласидандир.

62) Ақлдан озиш ва ҳушдан кетиш сабабли намоз соқит бўладими?
Ҳа, агар бир киши олти вақт ва ундан кўп намоз вақтигача ўзидан кетиб ақлини билмаса, ундан намоз соқит бўлади. Унинг қазосини ўқиш ҳам талаб қилинмайди. Агар ундан оз вақт ўзидан кетса, унга намознинг қазоси лозим бўлади. Вақтида адо қилмагани учун гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, бир киши бемор бўлиб, боши билан имо қилишга ожиз бўлиб, ожизлиги олти вақт ва ундан кўп намоз вақтигача чўзилиб кетса ҳам унга намознинг қазоси лозим бўлади.

63) Қайси намозларнинг қазоси ўқилади?
Фарз намозлари: беш вақт намоз. Вожиб намозлари, мисол учун, витр ва назр намозларининг қазоси ўқилади. Нафл намозига киришиб, гарчи узр билан бўлса ҳам уни бузган кишига ўша нафл намозини қайта ўқиш вожиб бўлади. Суннат намозларининг қазосини ўқимайди. Фақатгина бомдод ўз вақтида адо қилмасдан ўтиб кетган бўлса, пешин намозининг вақти киргунча қазосини ўқиса, суннатини ҳам бирга қўшиб қазосини ўқийди.

64) Қазо намозлари қачон ва қандай ўқилади?
Бир кишининг намози ўз вақтида адо қилинмасдан вақти ўтиб кетган бўлса, қазосини ўқийди. Агар намоз муқимлиги (ўз шаҳри)да қазо бўлган бўлса, муқимнинг намозини қазо қилади. Яъни тўрт ракъатли фарзларни тўлиқ қазо қилади. Агар мусофирлигида қазо қилган бўлса, мусофирнинг намозини қазо қилади. Яъни тўрт ракъатли фарзларни икки ракъат қилиб қаср қилиб қазо қилади. Қaзо намозларини намоз ўқиш ҳаром қилинган вақтлардан ташқари қайси вақтда ўқиса ҳам бўлаверади. Намоз ўқиш ҳаром қилинган вақтлар:

а) Қуёш чиқаётган вақтдан бошлаб то бир ё икки найза бўйи кўтарилгунча;

б) Қуёш тушда тик келгандан то заволга (оғгани)ча;

B) Қуёш сарғайиб бошлаганидан (асрдан кейин) то ботгунича.

65) Қазо намозларни ўқишда тартиб шартми?
Ҳа, оз миқдордаги қазо намозларни ўқишда тартиб фарздир. Бомдод намози қазоси пешиндан ва пешин намози қазоси эса асрдан олдин ўқилади ва ҳакозо.

Қуйидаги ишлардан бири сабабли тартиб соқит бўлади.
а) Қазо намозлари олтита ё ундан кўп бўлса;
б) Вақтий намоздан олдин қазони ўқишга вақт зиқ бўлиб қолса. Яъни агар қазони ўқиса, вақтий намоз ҳам ўтиб кетадиган бўлиб вақт зиқ бўлиб қолса;
в) Зиммасида турган қазо намозини унутиб ундан олдин вақтий намозни ўқиса ва ундан кейин қазо намозини эсласа, тартиб соқит бўлади. Бир кишининг зиммасида кўп қазо намозлари бўлса, кўнглида зиммасидаги қазолардан қутулдим деган гумон ғолиб бўлгунича қазо ўқийди. Вақти ўтиб кетган намозининг ниятини қазо намози деб унинг номини айтади. Қaзo деган сўзнинг бир маъноси вақтида адо қилинмай ўтиб кетган дегани. Шунинг учун қазо деб айтиб ният қилиб, вақтида ўқилмаган намозни ирода қилса ҳам бўлади.
Мисол учун, пешиннинг қазосини деб ният қилса бўлади. Бизнинг диёрларда шу ният кенг тарқалган. Бизда одамлар қазо деганда ўз вақтида адо этилмаган ибодатни кейин бажаришни тушунадилар. Энг осони кўп қазо намозларини ўқийдиган кишилар ҳар бир вақтий фарз намози билан бир, икки ёки ундан кўпроқ қазо намозларини ўқишидир.
Мисол учун, битта вақтий пешин намозидан кейин бир, икки ёки ундан кўпроқ куннинг пешин намозининг қазосини ўқиш.

 

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР