Тавсия қиламиз

БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР

Мақолалар access_time25-март 2018, 00:15

БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР Вилям Жемс айтади: "Мусибатларимиз…

ЁШ БОЛАГА ҲАЗИЛ ҚИЛИШ

Мақолалар access_time26-феврал 2018, 12:18

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам…

ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР

Мақолалар access_time28-июнь 2020, 13:42

ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР Китоб ўқишга одатланиш, ақлни фойдали ишлар…

Аллоҳ йўлида дўст бўлиш дегани нима?

access_time15-март 2017, 21:14 visibility6201

Савол: Ассалому алайкум. "Қиёмат кунида Аллоҳ (жалла жалалоҳу) йўлида дўстлашганлардан ташқари барча бир-бирига душман" маъносидаги, адашмасам, оят ўқидим. Аллоҳ йўлида дўст бўлиш деганини кенгроқ қилиб тушунтириб берсаларингиз.


Жавоб:  Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шундай деган: الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар. (Зухруф сураси, 67-оят). Аллоҳ йўлида дўст бўлиш учун динимизда кўрсатилган дўстлик шартларига риоя қилиш лозим бўлади. Жумладан, ўзига яхши кўрган нарсани дўстига ҳам яхши кўриш, ўзига ёмон кўрган нарсани дўстига ҳам ёмон кўриш, дўстини ҳимоя қилиш, обрўсини сақлаш, унга насиҳат қилиш, ёрдам бериш ва шу каби бошқа ҳақларига ҳам риоя қилишдир.

ЎМИ фатво ҳайъати
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР