Тавсия қиламиз

АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Мақолалар access_time29-январ 2020, 17:34

    Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига…

ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?

Мақолалар access_time7-декабр 2017, 15:32

Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан…

Мўминнинг ризқи

Мақолалар access_time7-август 2021, 15:58

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “Ризқ” сўзи араб тилида “ато,…

ЕРГА САЖДА ҚИЛА ОЛМАГАН, ЁСТИҚҚА САЖДА ҚИЛИШИ

access_time10-май 2022, 16:33 visibility1914

Савол: Бир киши ерга сажда қилишга қодир эмас, аммо ёстиққа сажда қила олади, унинг ёстиққа сажда қилиши жоизми?
Жавоб: Ҳа, жоиз. Айний раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳошияту Ҳидоя»да: «Агар ёстиқ ерга қўйилган бўлса ва унинг устига сажда қилса жоиз бўлади. Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг онасидан ривоят қилган қуйидаги хабар бунга далилдир:
  «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳони теридан бўлган ёстиғига сажда қилаётганини кўрганман». Бу ҳадисни Имом Байҳақий исноди билан ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан у зотнинг ёстиққа сажда қилишга рухсат берганлари ривоят қилинган.

Шунингдек, Имом Байҳақий «Сунан»ида Абу Исҳоқдан қуйидаги ривоятни келтирган: «Адий ибн Ҳотамнинг масжиддаги баландлиги бир зиро келадиган деворга сажда қилаётганини кўрганман».

Ибн Абу Шайба «Сунан»ида Анас розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирган: «У болишига сажда қилар эди».

Абу Олиядан ривоят қилинади: «У битта болишга сажда қилар эди».

С."Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР