Унутган ҳолда нарса еяётган рўзадорни огоҳлантириш
Савол: Бир киши унутган ҳолда нарса еяётган рўзадор йигитни кўрса, уни огохлантириши лозим буладими?
Жавоб: Ҳа, лозим бўлади. Чунки унутган холда еяётган рўзадор йигитни кўрган кишининг огоҳлантирмаслиги макруҳи таҳримий бўлади. Аммо қари киши бўлса, унда эслатмаслик афзал бўлади. Чунки рузадорнинг унутган ҳолдаги бу «иши» маъсият эмас. Шунинг учун бу ишга сукут қилиш ҳам маъсият бўлмайди. Қарилик эса заифҳоллик пайтидир. Шояд, у еган нарсаси билан ибодатга кувват олса, деб умид килинади. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган.
«Нодир фатволар»дан.