Тавсия қиламиз

БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ

Мақолалар access_time18-май 2018, 11:48

Жорий йилнинг 16 май чоршанба куни, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 279-сонли…

СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛ

Мақолалар access_time8-январ 2019, 13:55

Эй менинг ўғлим, намозни мукаммал адо этсанг, то сўнгги нафасинггача камол…

Нимага Масжид ал-Ҳарамдаги овоз тизими ҳеч ҳам панд бермайди биласизми?

Биласизми access_time25-октябрь 2021, 10:52

— Чунки Масжид ал-Ҳарамда битта овоз тизими ўрнига бирданига учта…

Биз томонларда (Қашқадарё вилоятининг туманларида) марҳумларга атаб "пайшанба", "йигирма" ва "қирқ" каби маросимларни ўтказиш ҳамон давом этмоқда. Баъзи одамларга бундай қилиш динимизда йўқлигини қайта-қайта тушунтирилса ҳам,

access_time22-феврал, 17:17 visibility4396

ЖАВОБ: Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгашининг Фатвоси чиққан. Ҳақни қабул қиладиган, билганига амал қилишга интиладиган мусулмон ҳаром, макруҳ ва бидъат ишларни қилмаслиги керак.

Баъзи уламолар мазкур маросимларни бидъат, жоҳилият одатларидан деган бўлсалар, баъзилари макруҳ дейишган. Шуни яхшилаб тушуниб, билиш лозимки, на макруҳда ва на бидъатда савоб бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам диндаги ҳар қандай бидъат залолат эканини айтганлар.

Баъзи кишилар бундай маросимларни давлатмандликларини ҳаммага кўрсатиш учун, хўжакўрсинга уюштиришади. Ваҳоланки, риё учун қилинган ҳар қандай ишда хайр йўқ, унга савоб ҳам ёзилмайди. Аксинча, киши ундай қилмиши учун гуноҳкор бўлади. Ундай маросимларда савоб бўлмагач, марҳумга асло нафи етмайди. Динимиз енгил диндир. Киши кундалик еган-ичганининг, беш вақт ўқиган намозининг савобларини, муҳтожларга холисона ёрдам бериб, ўксик кўнгилларга хурсандчилик улашиб, уларнинг савобини ўтганларнинг руҳониятига бағишласа, улар ҳақларига истиғфор айтса, шубҳасиз, уларга савоби етади, охиратда даражалари кўтарилади.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, илмий салоҳияти бўлмагани ҳолда, одамларга фатво бериш, кишининг ўзи учун ҳам, унга эргашганлар учун ҳам икки дунёда аянчли оқибатларга олиб келади.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошларимиз илмсиз, жоҳил кимсалардан фатво сўрамасинлар. Зеро, улар дин йўлининг қароқчиларидир!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР