Тавсия қиламиз

Абдуллоҳ ибн Зубайр

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган.…

#МУАТТАР_СИЙРАТ ИСЛОМДА ИЛК ҲИЖРАТ

Мақолалар access_time21-март, 12:08

  Қурайшнинг даъватга қарши ҳаракатлари ҳар гал чиппакка чиқавергач,…

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ... (ўқинг фақат йиғламанг

Мақолалар access_time9-январ 2018, 15:31

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари…

Аллоҳ таоло яратган барча маҳлуқотлардан қўрмаслик учун нима қилиш керак?

access_time13-март 2017, 09:44 visibility2875

Савол: Ассалому алайкум. Аллоҳ таоло яратган барча маҳлуқотлардан қўрмаслик учун нима қилиш керак? Чунки ўзимда қўрқоқлик борлигини сезаман. Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини ёдлаб олинг: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим, у зот менга: «Эй бола, мен сенга бир нечта сўзларни таълим бераман; Аллоҳни муҳофаза қил, (яъни, Аллоҳнинг барча буйруқларини бажар,) шунда Аллоҳ сени муҳофаза қилади. Аллоҳни ёдда тут, (яъни, Аллоҳнинг ҳаққига риоя қил,) шунда Уни қаршингда топасан. (яъни, сен билан бирга бўлади, сенга ёрдам беради, сени ҳимоя қилади) Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам талаб қилсанг, фақат Аллоҳдан талаб қил! Билгинки, албатта бутун уммат сенга бирор манфаат бермоқ учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа манфаатни бера олмайди. Агар уммат сенга бирор зарар беришга жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа зарарни бера олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар эса қуриган. (яъни, тақдир ёзилиб бўлган)», дедилар”. Термизий ривоят қилган. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтамизки, қўрқоқлик катта айб эмасдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР