Тавсия қиламиз

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг илм ҳақида айтган сўзлари

Мақолалар access_time3-август 2020, 00:48

Ибн Абдул Барр Ҳилол Варроқдан ривоят қилади: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу…

Журайж исмли зот ҳақидаги ҳикоя

Мақолалар access_time9-октябрь 2018, 17:30

Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Аҳмадлар бу воқеани Абу Ҳурайра розияллоҳу…

ҒИЙБАТ НИМА ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗЛАРМИ?

Мақолалар access_time19-декабр 2017, 13:48

Айрим кимсалар томонидан ўзгаларга озор беришда тилнинг имконияти катта…

ФАҲШ НАРСАЛАРНИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ, ИНТЕРНЕТ ВА БОШҚА ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ КЎРИШ

access_time19-ноябрь 2019, 17:41 visibility1612

❗️Зинога олиб борувчи йўллардан энг кўп тарқалгани ва ҳамманинг қўли етадигани телевидиние, интернет ва бошқа воситалар орқали фаҳш нарса кўриш, фаҳшга доир турли ёзувлар ва адабиётларни ўқишдир. Бу нарсанинг ҳам ҲАРОМ эканида шак-шубҳа йўқдир. 

❗️Зеро, Исломда ҳаром нарсага олиб борувчи йўллар ҳам ҲАРОМДИР. Шунингдек шахс ва жамиятни маънавий ва моддий жиҳатдан бузилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарса ҳам ҲАРОМДИР.    Бу мавзуга номаҳрамлардан кўзини тиймаслик ҳақида баҳс қиладиган бўлсак, ҳозирги кунимизда ушбу муаммо жуда долзарб бўлиб тургани учун алоҳида ўрганиб чиқсак катта фойда бўлади Иншааллоҳ!.       
 
 ❗️Турли воситалар орқали фаҳш нарсаларни кўрган, эшитган, ўқиган, суҳбатлашган инсоннинг нияти қандай бўлмасин барибир у Исломда таъқиқланган ҲАРОМ ишни қилган бўлади.   

Келинг ушбу мавзуга боғлиқ ҳукмлар билан қисқагина танишиб чиқсак: 

- Телевидение орқали турли фаҳш кўрсатув ва филмларни кўриш - ҲАРОМ.❌

- Ҳаётда номаҳрамларга қараш ҳаром бўлган ҳолатлар телевизор, интернет, журнал, суратлар ва турли хил маҳсулотларнинг қадоғида ва реклама баннерларида бўлганда ҳам - ҲАРОМ.❌ 

- Интернет орқали фаҳшга чорловчи турли веб саҳифаларга кириш -ҲАРОМ.❌ 

- Компьютер ва телефонда интернет орқали ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан шаръий заруратсиз суҳбатлашиш, “дўстлашиш” ва шу каби ишлар - ҲАРОМ.❌

- Ота–оналар ўз фарзандларини бу каби ишларнинг барчасидан қайтаришлари ва назорат қилиб туришлари - ВОЖИБДИР✅ 
 
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР