Тавсия қиламиз

ОЛТИН ЎГИТЛАР

Мақолалар access_time8-июль 2017, 21:56

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:  "Олти…

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ «АЛБАТТА, МЕН БИР КУНДА АЛЛОҲГА ЮЗ МАРТА ИСТИҒФОР АЙТАМАН», ДЕГАНЛАРИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time15-декабр 2022, 11:53

100. Ағарр Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу…

МИССИОНЕРЛИК КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН ОФАТЛАР

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:56

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига…

ШАЙТОН БОҒЛАГАН ТУГУННИ ЕЧ

access_time13-январ 2020, 11:17 visibility2296

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг боши орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни боғлаб: “Сени устингда узун кеча бор, ухлай қолгин!” дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, фаол, руҳи пок бўлиб ўйғонади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради”, дедилар.

Шарҳ:
     Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни шайтон ва ҳавои-нафсга курашишни таълим бериб, кечасидаги таҳажжуд намозига тарғиб қилмоқдалар. Ва яна кечаси ухлаб қолиб, фарз намозларини ўзини адо этиб, кечасидаги нафл намоздан юз ўгирганларни ёмонламоқдалар. У киши таҳажжудни тарк қилиш билан шайтон қўлидаги ўйинчоқ бўлиб қолиши ва шайтон, ухлаган киши устидан ҳукмрон бўлиши, бошини орқа томонидан жой эгаллаб уч тугун тугиб қўйиши ва ўша тугунларга уриб: “Ҳали кеча узундир, бироз ёта қолгин”, дейди. Энди кимни қасди кучли ва иймони комил бўлса уйқусидан туриб Аллоҳни зикр қилса бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса иккинчи тугун ечилади. Агар туриб намоз ўқиса учинчи тугун ечилади. Ана энди шайтон урган нарсадан пок бўлиб, енгил ҳаракатли, келажак кунда бажарадиган барча амалларида фаол бўлади. Бордию нафсига ғолиб кела олмасдан ухлаб қолса шайтон уни то қуёш чиққунча қулоғига уриб қўяди. У киши кечаси турмаган ва Аллоҳни фарзини адо этмаганлар қаторида бўлиб, руҳи чиркин, ғамгин, қалби сиқилган, асаблари бузилган ҳолда туради. У киши учун на намоз ва на бошқа ибодатлар енгил бўлмайди. Барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламиз!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР