Тавсия қиламиз

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ ҲАКИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

Мақолалар access_time27-ноябрь 2018, 16:03

 Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам…

Mehrob.uz ижодий жамоаси

Янгиликлар access_time27-август 2017, 13:03

Mehrob.uz ижодий жамоаси кириб келаётган Қурбон ҳайити ҳамда Мустақиллик…

Ўзлигингни тани

Мақолалар access_time30-май 2020, 08:08

     Илмнинг боши Аллоҳни таниб, ўзининг кимлигини танишдир.…

Такрор-такрор гуноҳлардан кейин ҳам тавбанинг қабул бўлиши

access_time3-август 2020, 17:11 visibility398

  985- Абу Хурайра розияллоҳу анҳу айтди: "Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Бир банда гуноҳ қилиб қўйиб: "Ё Роббим, гуноҳ қилиб қўйдим, бас, Ўзинг мени мағфират қилгин", Парвардигори: "Модомики, бандам ўзининг гуноҳларни кечирадиган ва улар сабабли жазолайдиган Парвардигори борлигини билибдими, Мен бу бандамни кечирдим", дейди. Сўнг у банда Аллоҳ истаган вақтгача тургандан кейин, яна гуноҳ қилди ва: "Ё Роббим, гуноҳ қилиб қўйдим, бас, Ўзинг мағфират қилгин", деди. Парвардигори: "Модомики, бандам гуноҳларни кечирадиган ва улар сабабли жазолайдиган Парвардигори борлигини билибдими, Мен бу бандамни кечирдим", дейди. Сўнг у банда Аллоҳ истаган вақтгача тургандан кейин, яна гуноҳ қилди ва: "Ё Роббим, яна гуноҳ қилиб қўйдим, бас, Ўзинг мағфират қилгин", деди. Парвардигори уч бор: "Модомики, бандам ўзининг гуноҳларни кечирадиган ва улар сабабли жазолайдиган Парвардигори борлигини билибдими, Мен бу бандамни кечирдим, (модомики тавба қилиб турар экан) хоҳлаганини қилсин", – дейди".

  Шарҳ: Ушбу ҳадис шарҳида Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: "Гуноҳ юз марта, минг марта такрорланса ҳам, ҳар бир мартасида гуноҳкорнинг тавбаси қабул қилиниб, гуноҳлари тўкилади. Агар барчасига бир марта тавба қилса ҳам, тавбаси дуруст бўлади". Бунга қўшимча қилиб мусанниф айтади: "Хулоса шуки, ўлим кимнинг устига гуноҳларидан тавба қилган ҳолида келса, у тавбаси мақбуллардан бўлади. Аммо хатарлиси, у яна гуноҳ қилса ва бу гуноҳига тавба қилмай туриб, ўлим келиб қолса, зиён тортгувчилардан бўлиб қолишидир".

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

 

"Марварид маржонлар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР