
Савол: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини битта мажлисда бир неча марта эшитса, ҳар эшитганида салавотни такрор айтиши вожиб бўладими?
#ФИҚҲДАН_БИР_ФАТВО
Савол: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини битта мажлисда бир неча марта эшитса, ҳар эшитганида салавотни такрор айтиши вожиб бўладими?
Жавоб: Бу ҳақида ихтилоф қилинган. Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ: "Ҳар эшитганида салавот айтиш вожиб бўлади", деган. Бошқа уламолар эса: "Бир марта айтиши кифоя қилади", деганлар. "Фатавои Қозихон"да шундай келган. "Қуня"да: "Иккинчисига фатво берилади", дейилган.
Мен айтаманки, фатво берилгани ва энг тўғриси биринчисидир, яъни ҳар эшитганда салавот айтишдир. Чунки бунга далолат қилувчи жуда кўплаб ҳадислар келган.
"Нодир фатволар" китобидан.