Тавсия қиламиз

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Мақолалар access_time7-октябрь 2017, 12:58

 Алидан ривоят қилинади:  "Бир нечта биродарларимни тўплаб,…

НАФС ТАРБИЯСИ

Мақолалар access_time23-март, 14:25

Аллоҳ бир оятда шундай огоҳлантиради: — Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар…

Қонунни бузманг!? ёҳуд ғурурни сақланг!!

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 19:25

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил…

#МУАТТАР_СИЙРАТ 

access_time13-март, 16:49 visibility221

ИЛК ДАВАТНИНГ МУДДАТИ

  Янги динни қабул қилган саодатли одамлар – илк мусулмонлар ўзаро пичирлашиб гаплашишар, ҳеч кимга сирларини айтишмас, бир оғиз чурк этишмас, фақат ўзлари ишонган кишиларнигина Ислом ҳақидаги гап-сўзлардан хабардор қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашаётган эркагу аёллар кўпая бошлагач, Макка аҳолиси орасида шов-шув кўтарилди. Иғвогарлар фитнасидан чўчиган мусулмонлар ҳар гал ибодатларини ниҳоятда эҳтиёткорлик билан Макканинг турли жойларида адо этишар, Арқам хонадонида ҳам олдиндан келишиб олган вақтда тўпланиш йўлга қўйилган эди. Бундай чораларни қўллашдан мақсад мушриклар адоватидан ўзларини асраш эди.
  Ушбу ҳолат роппа-роса уч йил давом этди. Аста-секинлик билан даъват кучая бошлади. Макка аҳолиси орасида мусулмонлар билан алоқада бўлмаган бирорта одам қолмади.
  Даъватни очиқ-ошкор ёйиш пайти етиб келган эди. Ҳатто янги динга эргашаётган ёшлардан бир гуруҳи даъватни шу тариқа яшириб юришга норозиликларини билдиришди. Айрим ёшлар ибодатни — намоз ўқишни ҳамманинг олдида, ошкора бажара бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бу хусусда илоҳий амрни кутиб турдилар.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР