Тавсия қиламиз

Буюрилганимиздек тўғри бўлайлик 

Мақолалар access_time27-сентябр 2017, 15:21

Афсуски, ўтган йилда кўпчиликнинг кўнглида бироз нохуш из қолдирган ишлар…

СУРХОНДАРЁЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ УМРА САФАРИДАН ҚАЙТИБ КЕЛИШДИ

Мақолалар access_time21-март 2018, 21:10

​​СУРХОНДАРЁЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ  УМРА САФАРИДАН …

#МУАТТАР_СИЙРАТ

access_time17-март, 21:26 visibility266

АБУ ТОЛИБНИНГ МУСУЛМОНЛАРГА ЁН БОСИШИ

  Мусулмонларга берилаётган азобу уқубатлар ҳақида эшитган Абу Толибнинг қалби ларзага келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз сўзларида мардона туришлари ва мушрикларнинг озор беришларига сабр-тоқат билан чидашлари Абу Толибнинг меҳр-шафқатини орттирарди. У мушрикларнинг имон йўлини тутганларга нисбатан ноҳақликларини кўриб, Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб уруғларини тўплади ва уларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишга чақирди. Ҳозир бўлганларнинг барчаси унинг гапларини маъқуллаб, бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишга аҳдлашиб олишди. Бу йиғилишда Абу Лаҳабдан бошқа ҳамма иштирок этди. Абу Лаҳаб эса хотини Умму Жамил чизган чизиқдан чиқмасди. Чунки Умму Жамил Бани Умайя уруғидан бўлиб, ич-ичидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишлари юришиб кетишини хоҳламасди. Агар у зот ғалабага эришсалар, Бани Ҳошим уруғи Бани Умайя уруғи олдида мағрурланиб юради, деб ўйларди. Кейинчалик Абу Толиб ғурур ва ифтихор билан Бани Ҳошим уруғининг бошқалардан устун эканини ифодаловчи бир қасида битди.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР