Тавсия қиламиз

Тошкент шаҳридаги “Қатортол” жоме масжидида Рамазон таровати

Янгиликлар access_time11-май 2019, 01:09

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир

Мақолалар access_time10-октябрь 2018, 12:19

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир. Аслида шунинг ўзи мавзуни тушунишга етарли…

Илмда машҳур бўлганлари каби тақвода ва саховатда ҳам машҳур бўлишган оналаримиз

Мақолалар access_time6-октябрь 2020, 14:42

    Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир аёл…

#МУАТТАР_СИЙРАТ ИККИНЧИ ҲИЖРАТ

access_time23-март, 18:23 visibility242

  Ҳабашистонга Ҳижрат қилган оз сонли муҳожирлар уч ойгина яшаганларидан сўнг ватанларини соғиниб, Шаввол ойида уйларига қайтишди. Бундан ташқари, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кирганини эшитиб, уларда энди Қурайшнинг мусулмонларга адовати ва нафрати сусаяди, деган умид учқуни пайдо бўлган эди. Бироқ Маккага келишлари билан яна аввалгидек азоб ва дўқ-пўписалар билан юзлашишди. Бундан безган мусулмонларнинг иккинчи маротаба Ҳабашистонга кетишдан бошқа иложлари қолмади.
  Бу гал муҳожирларга Абу Толибнинг ўғли Жаъфар розияллоҳу анҳу бошчилик қилди. Ҳижрат қилаётганларнинг адади саксон эркак ва ўн етти аёлга етган эди.
  Хабашистон подшоҳи Нажоший уларга иззат-икром кўрсатди ва ҳимоясига олишга кафолат берди. Мусулмонлар унинг паноҳида тинч-хотиржамликда ҳаёт кечира бошлашди. Нажошийнинг мусулмонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатаётганини эшитган қурайшликлар баттар тутақишди, тинчликларини йўқотишди. Бунга чек қўйиш мақсадида қурайшликлар тил бириктириб, Нажоший ҳузурига Абдуллоҳ ибн Рабиъа ва Амр ибн Осни қимматбаҳо ҳадялар билан жўнатишди. Қурайшнинг мақсади мусулмонларни Ҳабашистондан чиқартириб юбориш эди. Нажоший ўз қасрига бир неча мусулмонларни таклиф этиб, Ҳабашистонга келиш сабабини сўраб-суриштирди. У янги дин таълимоти ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақсадини диққат билан тинглагач:
— Демак, сиз айтаётганларингиз билан Исо соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватлари бир чироқдан таралган нурга ўхшар экан, деди ва Қурайш элчиларига:
— Сиз кетаверинг. Мен уларни сизга топширмайман! – дея рад жавобини берди.
  Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Рабиъа Ҳабашистондан тарвузлари қўлтиқларидан тушган ҳолда, ҳеч нарсага эриша олмай қайтиб келишди.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР