Тавсия қиламиз

Суюкли куёвтўрага мактуб

Мақолалар access_time3-июль 2019, 09:42

1.  Уйдан чиқаётганда аёлинга: “яхши қолинг”, деб чиқ.…

БИР ҚИШ КЕЧАСИ

Мақолалар access_time6-октябрь 2017, 19:26

Бирни кўриб фикр қил, Мингни кўриб шукр қил.        …

Умр хотимасининг яхши ва ёмон белгилари

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:42

Инсон қиладиган ҳар бир ишнинг натижаси унинг оқибати билан белгиланади.…

#МУАТТАР_СИЙРАТ Ал-Ақаба (тоғ чўққисига олиб чиқадиган машаққатли йўл)

access_time2-апрел, 11:50 visibility334

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саросимада юрган пайтларида Парвардигори олам у зотни Савр ғорида Ўз ҳифзу ҳимоясига олди. Бироқ Ислом тарихида яна бир учинчи жой борки, мусулмонлар уни ҳам мамнуният билан эслашади. Чунки у ерда барглари қуриб қолаётган Ислом дарахти илдизлари исломий ақида асослари билан суғорилди. Мазкур жой Арафотдан Маккага борадиган йўл четида
— Мино яқинида жойлашган. “Ал-Ақаба” номи билан машҳур ушбу жойда икки йил кетма-кет ҳаж мавсумида Ислом тарихида жуда муҳим саналган йиғилишлар ўтказилган. Бу икки йиғин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умид эшикларини очиб берди. У зот учун Ясриб гўё нажот учқунларини узоқ уфқларга кўтараётгандек, чанқоқ қалбларни имон билан нурафшон этаётгандек ёки имонга йўл кўрсатаётгандек эди. Кейинчалик бу жойда амалга оширилган келишув ва аҳдномалар “Биринчи Ақаба” ҳамда “Иккинчи Ақаба” номлари билан тарихга кирди.

БИРИНЧИ АҚАБА
  Хазраж қабиласи вакиллари Маккада имон келтиришгач, Мадинага қайтиб, аҳолига кутилаётган пайғамбарнинг келгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, пайғамбарлик далил-ҳужжатлари ва даъватлари ростлиги ҳақида завқ-шавқ билан сўзлаб беришди. Бу хушхабарни эшитганларнинг кўпчилиги Исломни мамнуният билан қабул қилишар ва қалблари у зотни шахсан кўриш иштиёқи билан ёнарди. Шу мақсадда Мадина аҳолисидан ўн икки киши ҳам мавсумида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш ва ҳамсуҳбат бўлиш учун Маккага шошилишди. Бу ҳодиса даъватнинг ўн иккинчи йили юз берди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақабада учрашиб, ўзаро байъат (битим, келишув, қасамёд) қилишди, бу “Аёллар байъати” ёки “Ақабадаги биринчи байъат” номи билан аталди. У ҳақда Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади:
— Мен Ақабадаги биринчи байъатда иштирок этдим. Биз ўн икки киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Аллоҳга ширк келтирмаслик, ўғирлик ва зино қилмаслик, болаларимизни қатл этмаслик, ҳеч кимга туҳмат ва бўҳтон қилмаслик, хайрли ишларда у зотга бўйсунишга қасам ичдик. Шунда у зот: “Агар сиз ваъдангизда турсангиз, жаннат сизникидир ва агар ким хиёнат қилса, унинг тақдири Аллоҳга ҳаволадир. Аллоҳ истаса, уни азоблайди истаса, кечиради”, дедилар.
  Байъат ниҳоясига етгач, мадикаликлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръонни ўргатиши учун бир одам қўшиб беришларини сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтимосларини инобатга олиб, Мусъаб ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдидор розияллоҳу анҳуни улар билан жўнатдилар. Бу саҳоба мустаҳкам имонга эга бўлгани боис Исломни ёйишда, Авс ва Хазраж қабилаларидан кўпчиликнинг имонга келишида катта ҳисса қўшган.
  Биринчи байъатнинг “аёллар байъати”, деб номланишига сабаб, унинг Қуръони каримдаги қуйидаги ояти карима мазмунига мос келганидир:
“Эй Пайғамбар! Қачонки Сизнинг олдингизга мўмина аёллар келиб, Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, ўз болаларини ўлдирмасликка, қўл ва оёқлари орасида тўқиб оладиган бўҳтонни келтирмасликка ҳамда бирор яхши ишда Сизга итоатсизлик қилмасликка ҳузурингизда қасамёд этсалар, Сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта, Аллоҳ (ўз бандаларига нисбатан) кечиримли ва раҳмлидир” (Мумтаҳана сураси, 12-оят).


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР