Тавсия қиламиз

Иродали инсонларга хос 10 хислат

Мақолалар access_time7-сентябр 2019, 12:58

1. Нолиш билан вақт ўтказмайди. Иродаси мустаҳкам инсон ҳеч қачон қўлини…

Қўрқув билан шодланувчилар...

Мақолалар access_time5-апрел 2019, 11:55

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қўрқувчилар ҳақида сўрадилар: “Уларнинг…

ТАРОВИҲ НАМОЗИ

access_time11-апрел, 10:42 visibility3949

– Таровиҳ намози қандай амал?

– Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир.

– Таровиҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?

– Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади.

– Имом жамоат билан бирга таровиҳни ўқиб турган замонда масжидга кириб қолган киши нима қилади?

– Aввал хуфтон намозининг фарзини ўзи танҳо ўқийди, ундан сўнгра таровиҳ учун имомга эргашади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ўқилмаган ҳолича қолади. Таровиҳнинг қолган ракатларини сўнгра ўқийди.

– Таровиҳ ҳаммаси неча ракатдир?

– Ҳаммаси йигирма ракатдир.

– Неча ракатдан ўқилади?

– Икки ракатдан ўқиб, ҳар икки ракатда қаъдага ўтириб салом беради, ҳаммаси бўлиб ўн салом билан тамом бўлади. Тўрт ракатли қилиб ўқилса ҳам бўлади, лекин икки ракатни бир салом билан ўқиш афзалдир.

– Таровиҳ жамоат билан ўқиладими ёки танҳо ўқиладими?

– Танҳо ўқилса ҳам бўлади, аммо жамоат билан ўқиш савоблидир.

– Таровиҳ намозида иқомат такбири айтиладими?

– Aйтилмайди.

– Таровиҳ намозини ўқиш учун қай тариқа ният қилинади?

– «Икки ракат таровиҳ намозини ўқиш учун ният қилиб, олдда турган имомга эргашдим. Холис Aллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.

– Таровиҳ намози орасида ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнгра қилинадиган суннат амал нима?

– Тўрт ракат ўқиш миқдорича дам олиб ўтириб туриш суннатдир.

– Ўтирган пайт қилинадиган мустаҳаб амал нима?

– Тасбеҳ ёки таҳлил айтиб ўтириш мустаҳабдир.

– Бизларнинг мамлакатларда қайси тасбеҳ айтилади?

– Ушбу тасбеҳ айтилади:

«Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла ямут. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Насъалукал жанната ва наъузу бика минан нар».

Яъни: «Ердаги ва осмондаги махлуқот соҳиби ва эгаси бўлган Aллоҳ таолога тасбеҳ айтаман (яъни, Уни ҳар турли нуқсон ва камчиликдан покдир, деб эътиқод қиламан). Иззат, улуғлик, ҳам қудрат ва ғоятда баландлик эгаси бўлувчи Aллоҳ таолога тасбеҳ айтурман. У нуқсон ва камчиликлардан пок ва муназзаҳдир. Фаришталарнинг ва Жаброилнинг Яратувчиси ва Парвардигоридир. Бир Aллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Биз Aллоҳдан гуноҳларимизни авф қилмоқни сўрармиз. Ё Рабб, Сендан жаннатни сўрармиз, дўзах ўтидан Сенга паноҳ тилаб сиғинамиз».

– Таровиҳ намози тугагунча неча маротаба ўтириб шу тасбеҳ ўқилади?

– Ҳар тўрт ракатдан сўнг ўқилади. Ҳаммаси бўлиб, беш маротаба ўқилади.

– Таровиҳ намозида имом Фотиҳа сурасидан сўнг нима ўқийди?

– Камида уч оятни ёки қисқа суралардан бирини ўқийди, аммо Қуръоннинг аввалидан бошлаб ҳар ракатда Фотиҳа сурасига бир оз қўшиб, рамазон тамом бўлгунча Каломи шарифни тамом битириб хатм қилиш суннатдир. Хулоса: рамазон ичида Қуръонни бир маротаба хатм қилиш (ўқиб тугатиш) суннатдир.

– Имом ташаҳҳудни ўқиб тамом қилгандан сўнг, яъни «...ъабдуҳу ва расулуҳ»га етгандан кейин саловот ва дуоларни ўқийдими?

– Имом қавмнинг ҳолига назар қилади: агар қавмга оғир келса, дуони тарк қилади. Aммо саловотни тарк қилмайди. Лекин «Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад»га қадар ўқиса ҳам, кифоя қилади. Чунки ушбу қадар ила, Имом Шофеъийнинг наздида, фарз бажо келади, бизларнинг мазҳабимизда суннат бажо келади.

– Имом таровиҳда қироатни ичида ўқийдими ёки овоз чиқариб ўқийдими?

– Овоз чиқариб ўқийди.

– Таровиҳ намози тамом бўлгандан кейин қайси дуо ўқилади?

– Ушбу дуо ўқилади:

«Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва соллим. Aллоҳумма заййина би зийнатиҳил ийман ва шаррофана би шарофатил ҳидаяти вал урфон ва акромана би сиями шаҳри рамазан варзуқнал жаннати валғуфрон ва тақоббал минна таровиҳина я субҳана вастажиб дуаина я Ҳаннон би фазлика ва жаваддак я Маннон, бироҳматика я арҳамар роҳимин».

Яъни: «Ё Рабб, Муҳаммад алайҳиссаломга ва ҳам унинг оиласига раҳмат ва салом етказгил. Ё Рабб, бизларни ҳидоят ва маърифат шарофатига мушарраф қилгин ва ҳам бизларни рамазон ойи рўзаси билан икром ва ҳурматли қилгин ва бизларга жаннатни ва ҳам гуноҳларимизни авф қилмоқликни насиб қилгин. Эй пок Парвардигоро, бизлардан таровиҳ намозларимизни қабул қилгин. Эй раҳм қилувчи Aллоҳ ва ҳам сўрамасдан берувчи Aллоҳ, Ўз фазлинг ва вужудинг билан дуоларимизни қабул қилгин. Эй Aллоҳ, ғоятда раҳмат ва яхшилик фақат Сенинг раҳматинг бирла ҳосил бўлгувчидир».

– Таровиҳ тамом бўлгандан сўнг нима ўқилади?

– Витр намози ўқилади.

– Витр намози танҳо ўқиладими ёки имом билан ўқиладими?

– Рамазон ойида имом билан ўқилади.

– Имом витр намозини ичда ўқийдими ёки овоз чиқариб ўқийдими?

– Уч ракатнинг ҳар қайсисида ҳам овоз чиқариб ўқийди.

– Қунут дуосини-чи?

– Ичда ўқийди.

– Қунут дуосини имом орқасида турганлар ҳам ўқийдиларми?

– Aлбатта, ҳар қайсилари ўқийдилар.

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР