Тавсия қиламиз

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УЙЛАРИДА ЎЗЛАРИНИ ТУТИШЛАРИ ВА ТУРМУШДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолалар access_time16-ноябрь 2018, 21:26

Инсоннинг уйи унинг хулқи, одоб камолоти, муомаласи ва ички дунёси қанчалик…

Олтиндан қиммат сўзлар

Мақолалар access_time4-феврал 2019, 09:50

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам,…

Биласизми: Рўзанинг турлари тўрттадир...

Биласизми access_time28-май 2017, 23:53

I. Лозим рўза.     Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади. …

#МУАТТАР_СИЙРАТ ЎЙЛАБ ҚИЛИНГАН ТАДБИР

access_time11-апрел, 16:53 visibility65

  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани тарк этиш ҳақидаги ўйларини ичларида сақлардилар. Бундан фақат ҳазрат Али хабардор эди. Чунки у Қурайшни чалғитиб туришдек муҳим вазифани бажаришга ваъда берган эди. Шунингдек, у зот ҳазрат Алига уйларида омонат сақланаётган нарсаларни эгаларига топширишни тайинлаган эдилар. Кейинчалик Али розияллоҳу анҳу омонатларни эгаларига топшириб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик ишончли ҳамда ҳалол одам эканларини фахр ва ифтихор билан айтиб юрди.
  Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан чиқиб кетмоқчиликларини билсада, бу ишнинг қачон амалга ошишидан хабари йўқ эди. Шунга қарамай, сафар учун икки туя ҳозирлаб қўйган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу хонадонига келиб, сафарга чиқишга изн берилганини айтгач, икковлон тайёр туяларга миниб, уйнинг орқа томонидан жанубга, яъни Савр тоғидаги ғор тарафга йўлга тушишди. Бу йўлнинг Мадинага олиб бориши Қурайшнинг хаёлига ҳам келмади.
  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ғордан Мадина йўлига эсон-омон чиқиб олиш мақсадида бир тадбир ўйлаб топдилар. Уни амалга ошириш учун бир гуруҳ садоқатли мухлис саҳобаларни жалб қилдилар ҳамда ҳар бирига маълум вазифа юкладилар. Масалан, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳга кундуз куни Қурайшнинг орасида бўлиб, уларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солиш, хусусан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳазрат Абу Бакр ҳақида нималар дейишаётганини билиб келиш, тун ярмидан оққанида ғорга келиб, кўрган ва эшитганлари ҳақида сўзлаб бериш, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Асмо (розияллоҳу анҳо)га кечаси етарли егулик келтириб туриш, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қўйчивони Омир ибн Фуҳайрага эса кундузи қўйларини ғордан йироқдаги саҳроларда ўтлатиш, кечқурун қўйлари билан келиб сут соғиб бериш ва қўй сўйиб туриш, тунда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ўғли ва қизи ғорга келиб кетгандан сўнг изларини йўқотиш учун подани излар устидан ҳайдаш вазифалари тақсимланган эди. Абдуллоҳ ибн Урайқизга эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда Абу Бакрни ҳеч ким аниқлай олмайдиган йўлдан бошлаш топширилган эди. Чунки у саҳродаги йўлларни яхши билар, гарчи Исломга кирмаган бўлса-да, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таклиф этган ҳақ эвазига йўлбошчилик қилишга кўнган эди.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу ғорда уч кун туришди. Қурайш эса уларни излаб топиш учун бор имконини ишга соларди. Тўртинчи куни одамлар ҳаракатдан тўхтаб, бегона кўзлар ва пойловчилар йўқлигига амин бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Урайқизга йўлга тушишни буюрдилар. Улар Қурайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тирик ёки ўлик ҳолда ушлаб келтирганга мукофот сифатида эълон қилган юзта туяни қўлга киритиш мақсадида изғиб юрган кимсаларга йўлиқиб қолмаслик учун ҳаммага маълум йўлдан эмас, балки асосий йўлнинг икки четидаги пастқам, илон изи йўллардан юра бошлашди.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР