Тавсия қиламиз

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ ҚАДИМИЙ ТЕРМИЗ ШАҲРИДА

Янгиликлар access_time27-феврал 2018, 17:44

Куни кеча устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг дуоларини олиб, Тошкент…

Ўзбекистонда жума намозлари 4 сентябрдан адо этилади

Янгиликлар access_time3-сентябр 2020, 12:46

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ “ҲАСАНБОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА МЕҲМОН БЎЛДИЛАР

Мақолалар access_time29-май 2018, 02:46

Бугун 28 май, душанба куни Юнусобод бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ…

ҒИЙБАТНИНГ ЖАЗОСИ

access_time17-апрел, 23:41 visibility376

734. Ибн Умму Абддан ривоят қилинади:

«Кимнинг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинса ва у уни ҳимоя қилса, Аллоҳ унга бу сабабли дунё ва охиратда мукофот беради.

«Кимнинг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинса ва у уни ҳимоя қилмаса, Аллоҳ унга бу сабабли дунё ва охиратда ёмон жазо беради.

Бирор киши мўминни ғийбат қилишдан кўра ёмон луқмани ютмаган. Агар унда борини айтса, ғийбат қилган бўлади. Агар унда йўқ нарсани айтса, бухтон қилган бўлади».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «Ибн Умму Абд»дан мурод улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуддирлар. У кишини сахобалар баъзи вақтларда шу ном билан атар эдилар.

Бу ҳадиси шарифда мусулмон шахс ғийбат ва ғийбатчига қандай муносабатда бўлиши кераклиги баён қилинмоқда. Мусулмонларнинг бу масаладаги одоби ва маданияти англатилмоқда.

Айтайлик, бир кишининг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинди. Шунда ўша киши ғийбат қилинган кишининг ёнини олиб, у ундай одам эмас, ғийбат қилманглар, деган маънода гапирди. Биродарини ғийбатчидан ҳимоя қилди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу кишини шу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофотлайди.

Бир мўминнинг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинди. Ўша киши ғийбатни эшитиб, индамай ўтираверди. Ғийбат қилинган кишининг ёнини олмади, уни ҳимоя қилмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу кишини шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жазолайди.

Дунёда ҳеч ким мўмин кишини ғийбат қилишдек ёмон луқмани оғзига олмайди. Чунки ғийбат энг ёмон луқма экан.

Агар ғийбатчи бор гапни гапирган бўлса, яъни бирор кишининг ҳақиқатан ҳам бор сифатларини гапирса, ўзи йўқлигида, орқасидан гапиргани учун, ғийбат қилган бўлади.

Агар йўқ гапни, ёлғон гапни гапириб ғийбат қилса, бу иши бўҳтон бўлади.

Бизда буни билмай, ғийбатни бошлашдан олдин «Ғийбати эмас, сифати», деб олишади. Сифатини гапиришнинг ўзи ғийбатдир, йўқ сифатни гапириш эса бўҳтон бўлади. Бўҳтон ғийбатдан ҳам оғир гуноҳдир.

Уламоларимиз ғийбатни гуноҳи кабира дейишган. Шунинг учун ўзи йўқ одамнинг бор сифатини ҳам гапирмаслигимиз керак.

Бир мумин киши ғийбат қилинаётган бўлса, уни ҳимоя қилишимиз, ғийбатчига ғийбатнинг гуноҳлигини тушунтиришимиз, гуноҳига шерик бўлмаслигимиз керак.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР