Тавсия қиламиз

Абу Муин Насафийнинг ҳаёти

Мақолалар access_time15-ноябрь 2017, 19:34

Абу Муин Насафийнинг ҳаёти Хайруддин Заркалийнинг «Ал-аълом»…

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор.

Мақолалар access_time20-май 2018, 18:26

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор. Таъсири шуки,…

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Мақолалар access_time20-июль 2020, 11:18

  Саййидимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Аллоҳ гўзалдир,…

#Муаттар_сийрат СУРОҚА БОЙЛИК ДАРДИДА

access_time18-апрел, 15:12 visibility147

  Бани Мудлаж уруғига мансуб Суроқа ибн Молик Қурайш эълон қилган мукофотни қўлга киритиш дардида қурол-яроғларини олиб, отига минганича қочоқларни тутиб келиш учун бийдек саҳрога от чоптириб кетди. Араблар йўлда от қоқилиб кетса, уни шумлик белгиси деб билишар, сафар омадсиз бўлади, деб ишонишарди. Аммо очкўзлиги сабабли Суроқа булар ҳақида ўйламас, оти неча бор қоқилиб тушса-да, эътибор бермасди. Отининг оёқлари ерга ботиб қолганида, аранг чиқариб олди. Шундан сўнг агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ушлайдиган бўлса, олдинда уни катта хатар кутаётганини сезди. Ўша вақтда улар Суроқадан унчалик узоқда эмасдилар. Суроқа ёнларига бориб, уларга тегмаслигини, аксинча, уларни излаб юрганларни йўлдан адаштиришини айтди ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у зот ва ўзи ўртасидаги бу иш билан боғлиқ хат (нишон) беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга нишон бера туриб: “Буёғи қандоғ бўлди, эй Суроқа? Худди Хисрав суворийларидек суворий бўлиб қолибсан-ку?!” дедилар. “Сиз анави Ҳурмуз ўғли Хисравни айтяпсизми?” деб саволга савол билан жавоб қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, шундай”, деб бош ирғадилар.
  Тақдирни қарангки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларга тутиб бермоқчи бўлган Сурока энди у зотни излаётганларни йўлдан адаштиришга аҳд қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу жазирама иссиқда саҳрода кўтарилган чанг-тўзонда зўрға нафас олиб, Тиҳома чўллари тарафга юришди. Чўлда бироз нафас ростлаш учун на бирор дарахт ёки чанқоқни қондириш учун на бир булоқ бор эди. Шу аҳволда улар жазирама иссиқда фақатгина тунлари юриб, етти кун деганда, Ясрибга етиб келишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлни Бани Амр ибн Авфнинг қишлоғи бўлмиш Қубо томонга буришни буюрдилар.
  Шу тариқа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг биринчи йили 12 Рабиъул аввал (милодий 622 йил 22 сентябр ойида Қубога келиб, у ерда уч кун турдилар ва Қубо масжиди биносига асос солдилар. Бу муддат ичида ўзларини Мадинада хушнудлик билан кутиб олишларига ишонч ҳосил қилдилар ва жума куни Бани Нажжор уруғидан бир неча киши ҳамроҳ бўлиб Қубодан Мадинага кириб келдилар.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР