Тавсия қиламиз

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг амри

Мақолалар access_time9-октябрь 2018, 12:27

Қуръони Каримда ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозимлиги баён қилинган…

Танловимизнинг якунловчи босқичи

Янгиликлар access_time12-декабр 2017, 12:41

Азизлар!  Танловимизнинг якунловчи босқичи – нашида йўналиши…

БАНДАНИНГ АМАЛ ДАФТАРИ УЧТА САВОБНИНГ ЁЗИЛИШИ УЧУН ДОИМ ОЧИҚ

Мақолалар access_time9-июль 2020, 17:29

 Инсон вафотидан кейин номаи аъмоли (амаллар дафтари) ёпилади. Лекин…

#Муаттар_сийрат САРИЯЛАР ВА ҒАЗОТЛАР

access_time20-апрел, 12:43 visibility205

 

Сария бир неча кишилик аскарлар жамоаси ва бу гуруҳга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўмондонларидан бири бошчилик қилади. Ғазотларда эса, жангга чиққан қўшинга у зот алайҳиссаломнинг шахсан ўзлари бошчилик қилганлар.
  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш билан юзма-юз жанг қилишни четлаб ўтиш мақсадида улар тижорат учун борадиган карвонлари йўлига сариялар юборишдан ўзга чора топмадилар. Қурайш карвонларининг соғ-омон тижорат қилишларида йўл хавфсизлиги муҳим саналарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фикрларича, сариялар юборишдан мақсад мусулмонлар куч-қувватини Қурайшга кўрсатиб қўйиш, шу йўл орқали қурайшликлар орасида даъватни тарғиб этиш ва ҳаж маносикларини эмин эркин бажариш учун Маккага кириш имконини берадиган келишувга эришишдан иборат эди. Исломда илк сария ҳижратнинг биринчи йили Рамазон ойида Шомдан қайтаётган Қурайш карвони билан тўқнашиш учун йўлга чиқди. Карвонни кузатиб келувчилар орасида Абу Жаҳл ибн Ҳишом ҳам бор эди. Сария Мадинага яқин ердаги денгиз соҳилига етганида карвонга дуч келди. Аммо сария билан карвон кузатувчилари ўртасида тўқнашув юз бермади. Сабаби ўрталарига Maжди ибн Амр Жуҳаний тушиб, тўқнашувни бартараф қилди.
  Иккинчи сария – ўша йили Шаввол ойида Убайда ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб раҳбарлигида саксон нафар муҳожир йўлга чиқиб, Қурайш аҳолисидан таркиб топган Абу Суфён бошлиқ икки юз киши билан тўқнашди. Аммо икки тараф ҳам камонларидан ўқ отиш билан кифояланди холос. Саъд ибн Абу Ваққос Исломда душманга қарши камондан ўқ отганлардан дастлабкиси бўлди. Шундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бошқа бир сарияга қўмондон қилиб юбордилар. У Макка билан Мадина ўртасидаги Абво қишлоғигача борди, бироқ тўқнашув юз бермади.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР