Тавсия қиламиз

ОГОҲНОМА

Мақолалар access_time29-ноябрь 2018, 14:49

 Ҳазрат Оиша (розияллоҳу анҳо)дан:         «Фалокатга…

Маккорлик билан мўмай даромад топиб юрганлар...Ҳалол стандартни ҳар бир соҳага жорий қилиш керак

Мақолалар access_time6-феврал 2018, 16:42

бугунги кунимиздаги воқеликдан, бугунги шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда…

Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти

Мақолалар access_time25-март 2019, 10:08

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно…

#Муаттар_сийрат БАДР ҒАЗОТИ

access_time25-апрел, 01:17 visibility272

(Катта Бадр ғазоти)

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшга тегишли катта карвонни учратиш ниятида Аширага бордилар. Бироқ карвон Шом тарафга ўтиб кетган эди. Унинг қайтишини кутиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтиб кетдилар. Шу аснода юқорида зикр этилган Абдуллоҳ ибн Жаҳш сарияси билан боғлиқ воқеалар юз берди. Дарҳақиқат, ушбу сария мусулмонларнинг Қурайшга нисбатан сиёсатида бурилиш нуқтаси бўлди. Бу ҳақда ваҳий тушиб, ҳар бир ишни батафсил баён қилиб берди. Оятлар мазмунидан мусулмонлар Қурайш билан иттифоқдош бўлишга умид боғлаш бефойда эканини англаб етишди.
  Бир куни Қурайш карвонларининг Шомдан қайтаётгани хабари келиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни карвонни кутиб олишга ундаб: “Бу Қурайшнинг карвонлари, унга чиқинг! Шояд Аллоҳ уни беминнат ўлжа сифатида ато қилса”, дедилар. Бу сўзлардан баъзи мусулмонлар чўчишди. Бироқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жиддий равишда: “Ким мард бўлса, биз билан юрсин!” деган сўзларини эшитгач, бошқа мусулмонлар ҳам жангга кетишаётганини фаҳмлашди. Дарҳол 313 жангчи йўлга отланди, улардан 83 нафари муҳожир, 61 нафари Авсдан ва 169 киши Хазраждан эди. Улар ўзлари билан галма-галдан миниш учун иккита от ва 70 та туя олишган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлбошчи бўлсалар-да, бошқа саҳобалардан ажралиб қолмаслик мақсадида туяни Али ибн Абу Толиб ва Мурсид Ғанавий билан навбатма-навбат минишга келишдилар.
  Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни истардик. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турмушнинг енгил вақтида ҳам, қийин вақтида ҳам ўзларини саҳобалардан юқори тутмаганлари, улардан кичик нарсада ҳам ажралиб қолишни истамаганлари ва ҳатто, йўлбошчи сифатида бир туяни якка ўзлари учун олмай, ўзлари ва икки ҳамроҳлари учун битта туя белгилаганлари ҳар қанча таҳсину эътирофга сазовор улуғ фазилатлардир.
  Жангчилар Мадинадан Рамазоннинг 9-куни, Муҳаммад Мухтор Пошо Мисрий тақвимига кўра, 624 йил 5 мартда йўлга тушишди.
  Кўп ўтмай, бу хабар Абу Суфён қулоғига бориб етди. У дарҳол бу хабарни Қурайшга етказиб, уларни ғазаб отига миндириш учун одам жўнатди.
  Қурайш тезлик билан карвон ҳимоясини ўз бўйнига олган жангчилар томон ошиқди. Тўпланганлар карвондаги моллардан ҳиссадор шахслар ва сафарга ўз ўрниларига одам юборган кишилардан иборат эди. Карвондаги молларнинг қиймати эллик минг динордан ортиқ бўлгани боис карвонни қутқариш ва ҳимоя қилиш учун жуда кўп одам тўпланди. Улар йўлда карвоннинг қутулиб Қолгани ҳақидаги хабарни эшитишди. Ушбу хабарда мусулмонларнинг Мадинадан келишаётганини эшитган карвонбошилар карвонни ҳаммага маълум йўлдан эмас, балки ҳеч ким билмайдиган, денгиз соҳили бўйлаб кетган кимсасиз йўл томондан олиб юргани ва карвонни қутқариб қолгани, қурайшликларнинг уйларига қайтиб кетишлари лозимлиги айтилган эди. Буни эшитган Абу Жаҳл қатъий оҳангда:
— Йўқ, биз кетмаймиз. Аввало, Бадрга борамиз, у ерда уч кун туриб, қурбонликлар сўямиз, зиёфатлар уюштирамиз, айш-ишрат қиламиз, тўйгунимизча ичимликлар ичамиз. Мусулмонларнинг биздан абадий устун бўла олмасликлари ва улардан кучлироқ эканимизни намойиш этамиз, ана ундан сўнг қайтамиз, - деди.
  Абу Жаҳлнинг қатъий гапига қарамасдан, Бани Заҳра ва Бани Адий қабилалари қайтиб кетишди. Бошқа қурайшийлар Абу Жаҳлнинг заҳарли тилидан қўрққанлари учунгина базўр у билан бирга қолишди. Қолганлар бир минг ё тўққиз юз нафар жангчи бўлиб, ихтиёрларида юзта от ва етти юзта туя бор эди. Улар Мадинадан узоқроқда жойлашган тоғ бағридаги Удва номли водийда тоғ томонга орқа қилиб, жойлашиб олишди.

 

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР