Тавсия қиламиз

АЖДОДЛАРИМИЗ, ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҚАБРЛАРИНИ ОБОД ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР

Мақолалар access_time21-январ 2018, 19:24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 январь куни…

Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати

Мақолалар access_time9-июнь 2018, 13:29

РАМАЗОН-2018 Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати Шрифт ўлчами  уменьшить…

ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time29-октябрь 2017, 10:43

ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ "Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди…

ФИДЯГА ОИД САВОЛ – ЖАВОБЛАР

access_time8-май, 14:15 visibility242

Савол: ҳаж ибодатида «ҳажжи бадал», яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладими?

Жавоб: намоз ва рўза баданий ибодат бўлиб, ўзгалар тарафидан бажарилиши билан адо бўлмайди. Шариат фидяни қайсидир сабаблар билан рўза тутишга қодир бўлмаган инсонга тайин қилган.

Рўзадорнинг ўрнига валийси рўза тутиб бермайди, намоз ўқиб бермайди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши бошқанинг ўрнига рўза тутмайди, бошқанинг ўрнига намоз ўқимайди», деганлар.

Савол: фидя қанча миқдорда ва қандай адо этилади?

Жавоб: фидя Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига енгиллик қилиб юборилган ҳукмдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Рўза тутишга қодир бўлмаганлар зиммасига фидя тўлаш вожибдир».

Ҳар кунлик фидянинг миқдори фитр садақаси миқдоричадир, яъни буғдойдан ярим соъ – 1900 гр, арпа ва хурмодан бир соъдан – 3800 гр. ёки буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо қилинган бўлади.

Рўзадан ожиз қолганлар рўза тутмай, фидясини беришлари вожибдир. Рамазон ойининг аввалида бўлса ҳам, бир нечта фақирга бермай, бир фақирга берса ҳам. Фитр садақасига ўхшаб буғдойдан ярим соъ, хурмо ва арпадан бир соъ адо этилади.

Савол: Рамазон ойи фидясини ҳам фитр садақаси каби муддатдан аввал адо қилса бўладими?

Жавоб: Рамазон ойи фидясини Рамазон кирмасидан аввал бериш жоиз эмас. Рамазон ойи киргач эса бўлаверади, яъни Рамазоннинг биринчи кунида қолган кунлар фидясини берса жоиз.

Савол: сурункали беморлар, заифлиги туфайли рўза тута олмаганлар касалликлари ва заифликлари сабабли бир неча йил рўза тута олмасалар, лекин фидя тўлаганларидан кейин соғайиб, қувватга киргач, рўза тута оладиган бўлиб қолсалар, нима қилишади?

Жавоб: бундай кишилар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, аввалги берган фидялари бекор бўлиб, гарчи бир неча йиллик бўлса ҳам фидяси берилган кунлар рўзасининг қазосини тутишлари вожиб бўлади.

Рўза тутишдан ожиз қолганлар қачон рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутадилар. Зеро, фидя рўзанинг ўрнига ўтиши учун рўза тутишдан ожизлик умрининг охиригача давом этиши шартдир. Айни вақтда рўза тутишдан ожиз қолган ва келажакда рўза тута олишдан умиди узилган киши рўза тутмай, мискинларнинг қўлларига беради ёки чақириб таомлантиради.

Савол: фидяни адо этишда буғдой, хурмо, арпа билан тўлов адо этилиши фиқҳий китобларда келтирилган. Буларнинг ўрнига қийматини бериш билан ҳам фидя адо этилган бўладими?

Жавоб: қийматини берса ҳам фидя адо бўлади. Бу нарсаларда қийматни адо қилиш ҳам жоиз. Назр ва қул озод қилишдан бошқа каффоратда, закот, ушр, хирож ва фитр садақада қийматни бериш жоиз. Зиммасига бериш вожиб бўлган кундаги қиймат эътиборлидир.

Савол: рўзанинг фидяси кимларга берилади?

Жавоб: мискинларга, фақирларга, бева-бечораларга, ночорларга, закотга қодир бўлмаганларга берилади. Орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борларга, яъни ўзининг фарзандларига, фарзандининг фарзандларига, отасига, эрига, хотинига, бойларга, закотга қодир бўлганларга, закот бериш мумкин бўлмаганларга берилмайди.

Савол: қазо рўзаларнинг фидясини бир вақтда битта мискинга берса бўладими?

Жавоб: бир неча кунларнинг фидясини бир мискинга бир вақтда бериш мумкин. Лекин бу масалада турли хил қарашлар мавжуд бўлгани учун бир неча кунлик фидяни бир неча кишиларга берган афзал. Лекин бир мискинга бериб қўйган бўлса ҳам адо бўлаверади.

Қасам каффоратининг акси ўлароқ, бир неча кунлик намоз, рўза кабиларнинг фидяларини бирданига фақирлардан бирига бериш жоиз, чунки бунда бир кунда битта фақирга ярим соъдан ортиғини бериш жоиз бўлмайди. Рўза тута олмаганлар барча фидясии бир кишига бирданига берса жоиз. Лекин қасамни бузганнинг, зиҳорнинг, рўзани очиб юборганнинг каффорати бундай эмас. Лекин Рамазон рўзасини қасддан бузган кишининг каффорат фидясининг олтмиш кунлигини бир кишига бир кунда бериб қўйиши мумкин эмас. Берган тақдирда бир кунлик каффорат фидясини бўйнидан соқит қилган бўлади, холос.

Бир мискинни эрталаб ва кечқурун, олтмиш кун тўйдирса ёхуд олтмиш кун фитр сақаси миқдорича қиймати адо қилса, жоиз бўлади. Ёки олтмиш мискинни эрталаб ва кечқурун бир кун тўйдирса ёхуд алоҳида-алоҳида фитр садақаси миқдорича қийматни адо қилса бўлади.

«Эрталаб ва кечқурун» деган қайддан мурод эрталаб мискинни таомлантирсаю, кечқурун бошқа олтмиш мискинни таомлантирса фидя адо бўлган ҳисобланмайди. Токи эрталаб таомланганларга кечки таом ёки кечқурунгиларга нонушта қилиб бермагунича. Бир кишини эрталаб таомлантирсаю, кечқурун бошқани таомлантирса, ўша кунги фидя адо қилинмаган бўлади.

  Қартайиб қолган кишилар (ёки сурункали касал бўлган беморлар) ва каффорат рўзасининг фидясини адо қилаётганнинг ўртасида фарқ бор, яъни улар (ёки сурункали касал бўлган беморлар) бир мискинга бир кунда фидяларини адо қилсалар бўлаверади.

Савол: қодир бўлатуриб намоз ўқимай ёки рўза тутмай фидясини адо этса, бўйнидан соқит бўладими?

Жавоб: динимизда бу амалларга қодир бўлатуриб фидясини тўлаш билан ўша амаллар бўйнидан соқит бўлмайди. Рўза тутишдан ожиз қолганлар рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутадилар. Зеро, фидя рўзанинг ўрнига ўтиши учун рўза тутишдан ожизлик умрининг охиригача давом этиши шартдир.

Савол: вафот этганларнинг қазо рўзалари учун фидя бериш зарурми?

Жавоб: намоз ва рўза ўз вақтида бажарилиши лозим бўлган, Аллоҳ таоло томонидан бандаларига фарз қилинган амаллар жумласидандир. Қолаверса, қиёмат кунида биринчи бўлиб сўраладиган амаллардир. Шундай экан, киши бу амалларни ўз вақтида адосини, вақтида адо қилмаган бўлса қазосини, буни ҳам адо қилмаса вафотидан олдин фидясини беришни яқинларига васият қилиши, яқинлари эса марҳумнинг намоз ва рўзасини қазоларининг фидясини беришлари фарздир.

Зиммасида Рамазон рўзасининг қазолари бор киши вафот этар чоғида қазоларининг фидясини тўлашни васият қилган бўлса, яқинлари унинг тарафидан ҳар кун учун бир мискинни тўйдирадилар. Ҳанафийлар наздида марҳумнинг фидя тўлашга васият қилиши зарурдир. Шофеъийлар наздида эса васият қилмаса ҳам яқинлари унинг фидясини тўлашлари лозимдир. Закотнинг ҳукми ҳам шу кабидир.

  Марҳум тарафидан фидяни адо қилишнинг бир неча масалалари бўлиб, уларни билиш ҳар бир кишига зарурдир.

  Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор кишига вафотидан аввал уларнинг фидясини тўлашни васият қилиш фарздир. Васият қилмай вафот этса, гуноҳкор бўлади.

  Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, кафанлаш, қабрга қўйиш ва қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулк, уй-жойлари қийматининг учдан биридан унинг фидясини адо қилиш фарз бўлади. Адо қилинмаса, гуноҳ бўлади.

  Агар марҳум фидя тўлашга васият қилмаган бўлса ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга раҳм-шафқат ифодасидир.

  Назр рўзаларнинг фидялари ҳам Рамазон рўзасининг фидяси кабидир. Масалан, бир киши рўза тутаман, деб назр қилсаю, тута олмай вафот этган бўлса, фидяси тўланади. Ҳар душанба ва пайшанба кунларда рўза тутишни назр қилган одам тута олмай қолгани каби.

Ҳар пайшанба рўза тутаман, деб назр қилса, бирор кун тута олмай қолса, қазоси лозим бўлади.

  Маййитнинг фидясини тўлаш чоғида барчасини бир пайтнинг ўзида тўлашга имкон бўлмаса, масалан: уй-жой бору, сотиб фидяни тўлаш ўрнига сотмасдан фидясини тўламоқчи, шунда оз-оздан ҳам тўлаш мумкин.

 

"Мўминнинг қалқони" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР