Тавсия қиламиз

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан.

Мақолалар access_time8-апрел 2018, 11:07

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан. Бугунги «баҳс»ларни кўринг.…

АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ - АВЛИЁЛАРГА ОЗОР БEРИШ

Мақолалар access_time25-октябрь 2018, 13:00

  Аллоҳ азза ва жалла айтади:      «Мўмин ва мўминаларга…

«МУРИД нима дегани?»

Мақолалар access_time13-феврал 2019, 13:28

  «Мурид» сўзи арабча бўлиб, «ирода қилувчи»…

Эътикоф лайлатул қадрга воситадир

access_time8-май, 20:00 visibility634

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз салоту саломларимиз бўлсин.

Эътикоф  ўз нафси ва Роббисини танишни ўргатади. Инсон ўзини қанча кўп таниса Роббисини шунча кўп таний олади. Киши бу учун инсонлардан тўлиқ ажраб Роббиси тарафга юзланиш керак бўлади. Бунга қўйидаги мисол далилдир.

Аҳмад ибн Осим Антакий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Банда ўзини билмаганининг сабаби эътиқодининг озлиги ва иҳлосининг камлигидандир. Ҳар ким Аллоҳни билса, қўрқувли бўлади. Ва ҳар ким Аллоҳни билмаса, танимаса қўрқувсиз бўлади. Ҳар ким кўнгли салоҳга келишини тиласа, тилини бефойда сўзлардан сақласин!

Иҳлосли бўлиш учун киши қалбидан ҳирс ва риёни ташқарига ўлоқтиришидир. Инсоннинг фойдали тавозеъга эга бўлиши қалбдан кибр ва гинани бутунлай ҳайдашидир. Ва ҳар ким оз гуноҳни менсимаса, тезда улуғ гуноҳга етишади.

Изоҳ: инсон ўзини таниши учун эътиқоди ва иҳлоси гўзал бўлиши керак экан. Эътиқод ва иҳлос гўзал бўлиши сабабидан Роббимизни таниймиз ва Ундан қўрқар эканмиз. Аллоҳни танимаган Ундан асло қўрқмас экан. Мана кўпчилик мусулмонларнинг камчилиги қаерда. Аксарият мусулмонлар Аллоҳдан эмас инсонларадан қўрқуви кўпроқ.

Инсоннинг кўнгли ва эътиқоди бўзуқ бўлса! У кўнгил нималарни келтириб чиқаради. Бу сўзимизга далил қилиб қўйидаги мисолни келтирамиз:

Жаъфари Содиқ раҳимаҳуллоҳ бир неча муддат хилватда эътикофда ўтирди. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ у зоти шарифнинг олдига келдилар.

  • Эй Расулуллоҳ авлоди, Сизнинг насиҳатингиздан халқ маҳрум бўлиб қолди. Нега узлатни ихтиёр қилдингиз? – деди. У зоти шариф жавоб берди.
  • Бу замона фосид бўлиб, мўминлар кўнгли ва эътиқоди ўзгариб кетди. Шу сабабдан узлатни ихтиёр қилдим, буларга насиҳатим кор қилмас!

Демак кўнгил билан эътиқод бўзуқ бўлса! Жаъфари Содиқдек зотнинг муборак сўзлари ҳам кишига фойда бермас экан. Эшитаверади керак бўлса йиғлайдиган жойларда йиғлаб ҳам беради. Амалга келганда бир мажлисда бир нарсани ҳам олмасдан қўруқ қўл билан чиқиб кетади.

Эй азизлар бизлар шунчалик кўп маълумотларга эгамизки уларнинг ҳисоби тўғрисида уйлашимиз керак. Бу кунларни ғанимат билиб қадрнинг қадрига етишликни барча мусулмонларга насиб қилсин.

Аҳмад ибн Осим Антакий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Амални шундай қилқи, ер юзида, осмонда ҳеч киши ундан ортиқ амал қилолмасин, гўё ер юзида фақат ўзинг борсан. Қолмиш умрингни ғанимат бил ва салоҳ билан умр кечир, то қилган гуноҳларинг кечирилгай.

Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Ҳазрати Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси бир йили Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга чекиндилар. Йигирманчи куни эътикофни тугатиб, ташқарига чиқдилар-да, бундай дедилар: «Кимки мен билан бирга эътикоф қилган бўлса, охирги ўн кунликда ҳам эътикофни давом эттирсин. Бу кеча менга Лайлатул-қадр ўтадиган куни таъйин қилинган эди, аммо ёдимдан кўтарилди... Тушимда лой ерга сажда қилаётган эканман. Лайлатул-қадрни охирги ўн кунликнинг тоқ кунларида кутинглар!»

Шу кеча ёмғир ёғди. Масжид томи хурмо шохлари билан ёпилган эди, ёмғир ўтиб кетди. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак пешоналарига лой текканини йигирма биринчи куни ўз кўзим билан кўрдим».

Имом Табароний “Кабир”ида ҳазрати Али ибн Ҳусайн оталаридан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилади:

«Рамазон ойида ўн кун эътикоф қилмоқ икки ҳаж ва икки умра кабидир (яъни, шу қадар савобга тенгдир)». («Рамузул-аҳодис», 1-жилд, 74-саҳифа).

Аллоҳ таоло қадр кечасини бошқа кечалар орасига яширди. Токи банда рамазоннинг ҳамма кечаларини иҳё қилсин – тоат-ибодатлар билан бедор ўтказсин, ва шояд, Қадр кечаси шу кеча бўлса, деб ўйласин.

Шайх Аҳмад Ғаззолий.

Хабарда келадики:

Аллоҳ таоло беш нарсани беш нарса ичига яширди:

(1) солатул-вустони – ўрта намозни бошқа намозлар орасига яширди,

(2) Исми Аъзамни бошқа исмлар орасига яширди,

(3) авлиёни бошқа мўъмин ва мўъминалар орасига яширди,

(4) жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган соатни бошқа барча соатлар орасига яширди,

 (5) қадр кечасини бошқа кечалар орасига яширди.

(1) Аллоҳ таоло солатул-вустони – ўрта намозни бошқа намозлар орасига яширди. Бунинг ҳикмати шундан иборатки, банда ҳамма намозларини ўз вақтларида адо этсин, ҳар бир намозда: шояд, ўрта намоз мана шу намоздир, деб умид қилсин.

(2) Исми Аъзамни бошқа исмлар орасига яширди. Токи банда Аллоҳнинг ҳамма гўзал исмларини доимий зикр қилишни ўзига одат қилсин, зикр қилганда, балки, Исми Аъзам мана шу исмдир, деб умид қилсин.

(3) Аллоҳ таоло авлиёни бошқа мўъмин ва мўъминалар орасига яширди. Токи банда Аҳли суннатнинг барчасини бирдай ҳурмат қилсин, ҳар бир кишини, шояд, валий зот шу киши бўлса, деб ўйласин.

(4) Аллоҳ таоло жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган соатни бошқа барча соатлар орасига яширди. Токи банда жумъа куни Аллоҳга ҳеч осий бўлмасин – бирор гуноҳ иш қилмасин, дуо ижобат бўладиган соатга эришиш умидида доимо У Зотга дуо қилиб ёлвориб турсин.

(5) Аллоҳ таоло қадр кечасини бошқа кечалар орасига яширди. Токи банда рамазоннинг ҳамма кечаларини иҳё қилсин – тоат-ибодатлар билан бедор ўтказсин, ва шояд, Қадр кечаси шу кеча бўлса, деб ўйласин.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.

Бир куни Ҳасан Басрий ёронларига: «Сизлар ҳазрати Расулуллоҳ алайҳи салоту ва вассаломнинг саҳобаларига ўхшайсизлар!» – деди.

Улар шодликларини изҳор қилдилар.

Ҳасан деди: «Фақат шакл ва равиш жиҳатидан айтурман, бошқа жиҳатдан эмас.

Агар сизлар саҳобаларни кўрсангиз эди, кўзларингизга ҳар бирлари дали-девона бўлиб кўринар эди.

Агар улар сизларни кўрсалар эди, сизлардан ҳеч бирингизни мусулмон деб ўйламас эдилар.

Чунки улар ўзувчи пешқадамдирлар, учқур отлар устида йўл юрурлар, худди учар қуш каби, шамол каби елурлар.

Биз эса (ўз сусткаш амалларимиз билан) яғир эшаклар устида қолгандирмиз».

Лайлатул қадр кечасидаги намознинг фазли.

Ибни Аббос разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилдилар: “Кимики қадр кечасида икки ракат намоз ўқиса ҳар бир ракатида Фотиҳатул китаб(яъни:  Фотиҳа сураси)ни бир марта ва иҳлос сурасини етти марта ўқиса ва салом бергандан сўнг “Астаҳфируллоҳа ва атувбу илайҳ”ни етмиш марта айтса. Аллоҳ таоло уни жойидан турмасидан гуноҳларини мағфират қилади. Ва ота- онасининг гуноҳини кечиради ва Аллоҳ у учун фаришта юборадики ўша банда учун жаннатда дарахтлар экиб қўяди, унга уйларни барпо қилиб қўяди ва ариқларни оқизиб қўяди ва дунёдан ўтиш вақтида жаннатдаги маконини кўради”, деб марҳамат қилибдурлар.

Албатта Аллоҳ айтгани бўлади. Инсон амал қилиб умид қилишга ҳақли шунинг учун қадр кечасида шундай буюк амалларни қилиш керак.

     Оиша Онамиз разияллоҳу анҳо  айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ,(соллаллоҳу алайҳи васаллам) агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌ

تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

(Термизий, Ибн Можа ривояти)

(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».)

 

 

Бу кечада ғаниматли фурсатлардан маҳрум қилувчи амаллардан огоҳ бўл!;

Қадр кечасининг фазилатларидан:

1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29 кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар.

Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).

Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади.

Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят).

Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

Соллаллоҳу ъала сайидина ва мавлана Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллам.

Юнусобод оқтепа жоме масжиди имом ноиби

Урол Назар Мустофо тайёрлади

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР