Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мақолалар access_time21-апрел 2018, 18:07

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган,…

ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ...

Мақолалар access_time8-октябрь 2020, 12:04

 Ота...  Ундан пайдо бўлдингиз.  Сизнинг аслингиз. …

ЗАКОТ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

Мақолалар access_time12-июнь 2017, 18:28

"Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" деган…

ИСЛОМ ПОК БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ ҲАЛОЛ ҚИЛАДИ

access_time28-май, 19:27 visibility769

 

Ҳайвон гўшти ейиш хусусида ҳукм беришда инсонларнинг бир қисми исрофга йўл қўяр экан, бошқа бир қисми эса, ҳаддан ташқари таъқиқлар келтирар экан. Ислом дини бутун башариятни шундай сўзлар билан ҳақ йўлга даъват этгандир:

"Эй одамлар, ердаги ҳалол, пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманларингиздир" (Бақара сураси, 168-оят).

Ислом барча инсонларга хитоб этиб, бевосита ўзлари учун улкан ер юзи дастурхонидан пок бўлган ҳар нарсани ейишларини буюради ва бази инсонларга Аллоҳ таоло ҳалол қилган пок нарсаларни ёмон кўрсатиш билан ҳалолни ҳаром қилиб олишларига сабаб бўлган ва бу тариқа ўзларини пок бўлган нарсалардан маҳрум этиб залолат жарлиги ёқасига бошлаган шайтоннинг йўлига кирмасликка чақиради.

Ва яна мўмин кишиларга шундай хитоб қилади:

"Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз-покиза нарсалардан енглар ва агар Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар, У зотга шукр қилингиз! У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллохдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида, ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилувчи, раҳимдилдир" (Бақара сураси, 172-173-оятлар).

Мўминларга хол бўлган бу амр билан Аллоҳ таоло ўзларига эҳсон пок нарсалардан ейишга ва эвазига шукр қилишликка буюради. Айни пайтда мазкур ояти каримада ва яна бошқа бир неча оятда эслатиб ўтилган бу тўрт нарсадан бошқасини ҳаром қилинмаганлиги очиқ билдирилади. Ҳаромларнинг бу тўрт қисмида бирлашгани қуйидаги ояти каримада ҳам таъкидланмоқда:

"Айтинг: "Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса-чунки у ҳаромдир. Ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқпик бўлса (ҳаромдир). Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда музтар бўлиб қолса (масалан, очликдан ўлмаслик учун у нарсалардан ейиш билан гуноҳкор бўлмас), Зеро Парвардигорингиз мағфиратли, меҳрибондир". (Анъом сураси, 145-оят).

Қуръони Каримнинг Моида сурасида эса ҳаромлар ўзининг янада кенг ва очиқ ифодасини топган:

"Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллохдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган баланд жойдан кулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сўзишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди. Магар (бу жониворларни жони чиқмасдан туриб) сўйиб юборишга улгуриб қолган бўлсангиз, ҳалолдир. Яна бутларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўштини истеъмол қилиш) ва (фол) чўплардан қисматингизни сўрашингиз (ҳам сизларга ҳаром қилинди)" (Моида сураси, 3-оят).

Ҳаромларнинг сонини ўнтага чиқарган бу оят билан тўрт қисм бўлиб эслатган аввалги оятлар ўртасида ҳеч бир қарама-қаршилик йўқ. Фақатгина кейинги оят олдинги оятларга тафсир бўлиб келган. Зеро, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб тушган, бошқа бирон ҳайвон томонидан сузиб ўлдирилган ҳамда йиртқич ҳайвонлар томонидан тишлиб ўлдирилган ҳайвонларнинг барчаси ўлимтик ҳисобланади. Бут ва санамлар пойида сўйилган ҳайвонлар ҳам Аллоҳ таолодан бошқасига атаб сўйилганлар ҳукмида бўлиб ҳаром саналади. Магарам шу ўринда ҳаромлар асосан тўрт қисм, муфассал ўлароқ эса ўн қисмдан иборат деган хулосага келиш мумкин.

 

Шайх Юсуф Қаразовий

"Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР