Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИНГ БEКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time25-сентябр 2019, 13:23

1. Тавба.      «Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб,…

Рўза бадан бўлса, либоси солиҳ амаллардир

Мақолалар access_time25-апрел, 13:57

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман Аллоҳ таоло бизларга рамазони…

Силаи раҳмни узган ва зулм қилган одам шу дунёдаёқ жазосини ола бошлайди.

Мақолалар access_time24-июнь 2018, 16:45

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий алайҳиссалом…

ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ СЎРАШ

access_time21-июль, 14:28 visibility449

801. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбуни кўп aйтap эдилар:

Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман».

Шарҳ: Биз «ғам» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳамм» дейилади ва кутилаётган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.

Маҳзунлик эса бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.

«Kapзra ботиб қолиш»дан мурод, унинг оғирлашиб кетиши ва қарздорнинг ноилож қолишидир.

Ўтган азизларимиздан бирлари:

«Агар қарзнинг ғами қалбга кирса, албатта ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқаради», деганлар.

«Одамларнинг ғолиб бўлиши дейилганда, эси паст ва пасткаш кимсаларнинг устин бўлиши кўзда тутилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади.

Зотан, разолатлар уч турли бўлади; нафсоний, жисмоний ва хорижий.

Нафсоний разолат инсондаги нафсоний қувватларга боғлиқ бўлади. Ақлий қувватга ғам ва маҳзунлик боғлиқ бўлади. Қўрқоқлик ғазаб қувватига, бахиллик шаҳвоний қувватга боғлиқ бўлади.

Жисмоний разолат бадандаги қувватга боғлиқ бўлади.

Ожизлик разолати бадандаги аъзоларда нуқсон борлигида кўпроқ юзага келади.

Дангасалик разолати эса кўпроқ бадандаги аъзолар соғ-саломат ва қувват баркамол пайтида бўлади.

Хорижий разолатлар ноўрин шиддат ва бошқаларга устинлик қилишдан иборат бўлиб, бири молга, иккинчиси мансабга боғлиқ бўлади.

Ушбу дуода разолатнинг барча турларидан паноҳ тиланмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ тилаган ушбу нарсаларнинг ҳаммаси зарарли, инсоннинг

обрўсини тўкадиган амаллар, сифатлардир.

Ғам-ғуссага ботиш, маҳзунлик, хафачилик — оғир мусибат, бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин, булардан албатта паноҳ сўраш керак. Ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик, қарзга ботиш ва одамларнинг ғолиб келиши ҳам ана шундай. Мўмин-мусулмон киши булардан доимо паноҳ сўраб юриши, ўзида бу нарсаларнинг бўлмаслиги учун ҳаракат қилиши керак.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР