
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатларида иштирок этмоқдалар
Бугун 25-октабр Хуфтон намозидан сўнг, Муслим Тв томонидан ташкил этилган «Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ» номли онлайн сийрат суҳбати бўлиб ўтди. Бу жонли мулоқотда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Аброр Мухтор Алий домла, меҳмон сифатида ташриф буюрдилар. Суҳбат давомида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, дин йўлидаги қилган ишлари, ва биз уммат ул зотдан олишимиз муҳим бўлган жиҳатлар ҳақида қизғин мулоқот бўлиб ўтди. Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Пайғамбаримизнинг нафақат Ислом халқи учун балки, жамики инсоният учун раҳмат ва ўрнак қилиб туширилганликлари, ул муборак зотнинг гўзал хулқлари, аҳлларига нисбатан муносабатлари ҳақида сўзладилар. Ва ҳар бир инсон бахтли, осойишта, тинч ва эркин ҳаётни орзу қилар экан, бунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини, одамларга бўлган муносабатларини, турли хилдаги муаммоларни ўта зийрак ақллари ила ҳал қила олишликлари ва бу муборак зот ҳаётимизга татбиқ қилиб кетган ҳар бир суннатга амал қилиш орқали бундай осойишта ҳаётга етишиши мумкинлигини айтиб ўтдилар. Ва қайси бир эл, халқ бу хусусиятларни ўзида жам қилса, бу миллатнинг келажаги буюк, эртанги куни мазмунли, одамлари файзли ва барокатли балолардан йироқда бўлишини таъкидладилар.
Суҳбат давомида бир қатор қорилар томонидан қилинган Қуръон тиловатлари бу кечанинг кўркига кўрк қўшди десак адашмаган бўламиз. Аллоҳ таоло бундай мулоқотларни бардавом айласин.
@mehrob.uz