
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Минор жоме масжиди, Тошкент шаҳар Вакиллик масъул ходимлари билан мажлис ўтказдилар
Бугун 26-октабр Шом намозидан кейин, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Минор жоме масжиди, Тошкент шаҳар Вакиллик масъул ходимлари билан мажлис қилдилар ва соҳадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар бердилар. Булар: Тошкент шаҳридаги масжидлар ҳолатини мунтазам назоратга олиш, холисликни таъминлаш, имомлар билим малакасини ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар кўриш, халқдан тушаётган ариза ва муаммоларни тез ва адолатли ечим топишини йўлга қўйиш, соҳадаги фаол ишчиларни рағбатлантириб бориш, медиа соҳасини ривожлантириш, инсонларга ҳидоят улашиш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги газета ва журналларга обуна бўлиш тизимини янада такомиллаштириш, ва халқимизга ўз вақтида етказиш, масжидлар қурилиши ва улардаги муаммоли вазиятларни бартараф этиш, каби масалалар илгари сурилди. Ҳар бир йўналишга бириктирилган ходим қалбан ўз ишини тўғри ва холислик билан амалга оширса, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлишини таъкидладилар. Шунингдек халқимиз диний саводхонлигини ошириш мақсадида ҳафта давомида уч кун Тошкент шаҳридаги масжидларда очиқ мулоқотлар ташкил этишни айтиб ўтдилар.
Mehrob.uz матбуот хизмати