
МУНОСИБ ЭЪТИРОФ
Муборак Рамазон ойи ўзгача таассуротлар ва шукуҳ ила ўтмоқда. Хатмонанинг сўнгги куни эса кишининг қалбида такрорланмас туйғу ва янгиликларга бой бўлди. «Минор» жоме масжидига Марказий Осиё ва Россия Федерациясидан бу муборак кеча шарофати билан турли меҳмонлар ташриф буюрди. Энг қувонарлиси Россия Федерацияси Шимолий Кавказ мусулмонларининг мувофиқлаштириш маркази ҳамда таълим ва Ҳаж маркази ходими Шайх Мусо Юсупов Доғистоний бу муборак кунда «Минор» жоме масжидига ташриф буюриб, Шимолий Кавказ муфтийси ҳамда мувофиқлаштириш маркази раиси Шайх Исмоил Бердиев томонидан «Ислом асори-атиқалари, бойликлари ва қимматбаҳо қадриятларини асраганлиги учун» ордени билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий тақдирландилар. Ислом йўлидаги бу хизматлари учун Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Миллатлараро тотувлик тамойиллари асосида қурилган бу муносабатлар бундан ҳам мустаҳкам бўлсин.
Mehrob.uz ижодий жамоаси