
Умму Салама қалбидан рашкнинг йўқолиши
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга совчи жўнатдилар. Мен: “Никоҳланадиган ҳолда эмасман, мендан фарзанд туғилмайди ва ўта рашкчиман ҳамда менга итоат қилишларини хоҳлайдиган аёлман”, деб жавоб бердим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг ёшим сеникидан улуғроқ, рашкни Аллоҳ таоло кеткизади. Аммо итоат Аллоҳ ва расулига тегишлидир”, дедилар.
Умму Салама Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида бошқаларда бўлгани каби ўзида рашкдан
бирор нарса топмас, гўёки улардан бошқадек юрар эди». Абу Яъло ва Абдуллоҳ ибн Аҳмад ривояти.