Тавсия қиламиз

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time23-август 2017, 13:29

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг…

Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш

Мақолалар access_time31-январ 2019, 11:34

Мусулмон хонадонида туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига…

ВАҚТ

Мақолалар access_time27-октябрь 2021, 11:04

Вақт, унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида Қуръони карим оятлари…

БОЛА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАЙҲОНИ ЭКАНИ ҲАҚИДА

access_time3-ноябрь 2022, 16:24 visibility1173

 

83. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳим қабз қилинганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

«Унга назар солмагунимча кафанига киритмай туринглар», дедилар ва келиб унга эгилиб йиғладилар.

Ибн Можа ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Бола Аллоҳ таолонинг райҳонидир, Мўмин уни ҳидлаб, лаззатланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (набираларидан бирини эркалаб туриб):

«Албатта, сизлар жоҳил қиласизлар, қўрқоқ қиласизлар ва бахил қиласизлар. Албатта, сизлар Аллоҳ таолонинг райҳонисизлар», дедилар.

Худди у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг охирги пайтларида Аллоҳ таолонинг райҳонидан йўл озуқаси олволишни ирода қилганга ўхшайдилар, Шунинг учун ҳам, боланинг ҳиди, жаннатнинг ҳидидир дейилган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам качон Аллоҳ таоло шавқ ғалаёни қўзғалса, муштоқларнинг ишини қилардилар. Шунинг учун ҳам осмондан ёмғир ёғса, кийимларини ечар, бошларини очар ва уни жасадлари билан кутиб олар эдилар ҳамда: «Албатта, у Роббига вақти яқиндир»( Яъни «тандирдан янги узилган маънода»), дер эдилар. Ҳажарул асвадни қучоқлаб ўпар ва: «Шу ерда ибратлар касб қилинур», дер эдилар. Кўрмайсанми, у зот Жаброил алайхиссаломни келиши кечикишидан безовта бўлардилар. Ҳаттоки у: «Эй Муҳаммад, биз фақатгина Роббимизнинг амри билангина тушамиз», деди. У зотнинг Иброҳимни қучоқлашлари ундан зод – маънавий озуқа олишдир, йиғлашлари Аллоҳ таолонинг райҳони ўларок ҳидлайдиган кишининг фироқидан куйинишдир. У зотнинг у(бола)ни Аллоҳ таолога нисбат беришлари унинг Аллоҳнинг ҳадяси бўлгани учундир. У Зотдан бўлган ҳадянинг ичи яхшиликка ва лутфга тўлдирилган бўлади. У(ҳадия)нинг сирти синов бўлади.

У Зот таоло демиш:

«У Зот хоҳлаган

кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур».

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингиз Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Бас, касбингиздан енг», деганлар.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР