Тавсия қиламиз

САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time8-апрел 2021, 18:11

Савол: саҳарлик қилиш қандай амал? Жавоб: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир.…

Ҳадисларнинг табиби

Мақолалар access_time24-апрел 2017, 19:56

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан 2017 йилнинг…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аммор билан сув ўртасини шайтон тўсиб қўйиши ҳақидаги хабарлари

access_time17-феврал, 16:08 visibility1936

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Биз Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда бирга эдик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Амморга: “Бориб, сув олиб кел”, дедилар. Аммор кетди, йўлидан қора қул суратидаги шайтон чиқиб, у билан сув ўртасини тўсиб қўйди. “Мени қўйиб юбор, сувга йўлни оч”, деди Аммор уни қўрқитиб. Бояги одам айтилганни қилди-ю, яна ўша аҳволда йўлни тўсиб тураверди. Аммор уни уч марта ағдариб, шикаст етказди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қора қул суратидаги шайтон Аммор билан сувнинг ўртасини тўсиб қўйди. Аллоҳ Амморга унинг устидан зафар берди”, дедилар. Амморнинг олдидан чиқиб, унга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гапларини айтдик. Шунда у: “Аллоҳга қасам, унинг шайтон эканини сезганимда, шубҳасиз, ўлдирар эдим”, деди». Ҳоким ривояти. Байҳақий “ад-Далоил” асарида ушбу ҳадисни саҳиҳ де­ган (6-жилд).  

Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.

Аммор: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга инсу жинларга қарши курашганман”, деди. Биз: “Жин билан қай тариқа жанг қилгансиз?” деб сўрадик. Аммор: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бир жойга тушдик. Кейин сув олиб келгани мешим ва челагимни олдим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Олдингга бир киши келиб, сув олишингга қаршилик қилади”, дедилар. Қудуқ бошига бориб турганимда бир қоп-қора киши менга: “Бугун қудуқдан бир челак ҳам сув олмайсан”, деди. Бу гапидан кейин уни ушлаб олдим, у ҳам мени ушлади. Мен уни ерга ағдариб ташладим. Тош билан бурнини синдирдим ва юзига шикаст етказдим. Кейин мешимни тўлдириб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига олиб келдим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан: “Сувга етганингда бир киши олдингга бордими?” деб сўрадилар. Мен у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган воқеани айтиб бердим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У шайтон эди”, дедилар.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР