
МУНОФИҚЛИКЛАН ПАНОҲ ТИЛАШ ВА УНИНГ САМАРАЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил олдимга келса, доимо ушбу икки нарсага амр қилади: Аллоҳим менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин дегин», дейди».
Бошқалар ривоят қилгани топилмади.
Абу Абдуллох деди: нифоқ икки рангли бўлган нарсадир; яқийн ва шак, ихлос ва риё ва шунга ўхшаш. Унинг нифоқ деб номланишининг сабаби, унга иш икки эшикдан киради. Аллоҳ таолонинг эшигидан кирса ундан иймон йўли билан қабул қилинади. Нафснинг эшигидан кирса, шаҳват йўли билан қабул қилинади. Юмронқозиқнинг нафаклари — уялари ҳам шунга ўхшаш бўлади. Бир эшикдан кириб, бошқасидан чиқади. Нафақа ҳам худди шунга ўхшаш бўлади. Бир қўл билан олинади, бошқаси билан берилади.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Робби азза ва жалладан қалбларини нафс офатларидан поклашни сўрадилар. Сўровни улгуржи қилиб, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан поклагин дедилар.
Абу Саъийд Худрий розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг навбатчилари бўлардик. Бирор иш ёки буйруқ чиқиб қолармикан дердик. Бир кеча навбатчилар ва савоб талаб қилувчилари кўпайиб кетиб, гаплаша бошладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб:
— Бу қандай сирли суҳбат?! Сирли суҳбатдан қайтарилмаганмисизлар? — дедилар.
— Аллоҳга тавба қилдик. Эй Аллоҳнинг Расули, Масийҳ (Дажжол) ҳақида ундан хавф қилиб гаплашаётган эдик, — дедик.
— Менинг наздимдаги Масийҳ (Дажжол)дан кўра сиз учун хавфлироқ нарса ҳақида хабар берайми? - дедилар.
— Майли, эй Аллоҳнинг Расули, — дедик.
— Махфий ширк — киши кишининг деб амал килади, — дедилар».
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «тилимни ёлғондан», деганлари қалбда беркитилган нарса ҳақида тил билан ибора айтилиши учундир. Чунки у бўлмаган нарсани бўлди деса, Аллоҳ таоло уни яратди деган даъвони қилган бўлади. Қачон бўлган нарсани бўлмади деса, Аллоҳ таолога нисбатан туҳмат қилган бўлади.
Шунинг учун ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ёлғон иймондан четдадир», деган. Иймони калбида туриб уни ёлғончи қилади. Шунинг учун тилларини ўша нарсадан поклашни сўрадилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «кўзимни хиёнатдан», деганларига келсак, кўзнинг хиёнати уғриларча иш тутишидир. Худди нарсаси ўғирланмайдиган ўғирлашни ирода қилгандек, нарсани ундан бир лаҳза ҳам махфий қилиб бўлмайдигандан махфий тутгандек бўлади. У ўғриликни ва беркитиб олишни кўрмайли, лекин одамларнинг эътиборга олиб мулоҳаза қилади. Қалби эса назар солувчиларнинг энг яхши кўрадигани бўлмиш Зот уни кўриб турганидан ғофил бўлади.
Аллоҳ таоло демиш:
«У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур». (Рофир сураси, 19-оят.)
У зот бошқа ҳадисдаги «Менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин», деганлари ила У Зотдан жаннат аҳлининг маишатини сўрадилар. Уларнинг ризқлари покизадир ва амалларининг барчаси солиҳдир, ичида бузиғи йўқдир. Бандалар икки турдадирлар;
Баъзиларининг олдига нарсаларни қуйиб, мана буни қилиб, буни қилма, мана бунга юзлан, бундан четда бўл дейилган. Шариат унга баён қилинган. Сўнгра унга, ундан тўғри юр, ҳақни тут, ботилдан четда бўл дейилган. Бундайлар кўплаб ишларни аралаш-қуралаш қилиб юборади ва хатоларга йўл қўяди. Унга ўзидан бўлмаган нарса ҳам аралашиб кетади.
Бошқалари эса ушбу режадан ўтган бўладилар. Натижада офиятда етган бўладилар. Уларнинг қалблари ва аъзолари пок бўлади. Роббилари уларни шариатда Ўзига севикли бўлган нарсаларга ишлатган бўлади. Уларнинг салоҳиятларига оид нарсаларга юргизган бўлади. Шунинг учун ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам солиҳ ишларда ишлатишни сўрадилар.