
Шайтоннинг мағлубияти
Бир одам Абдураҳмон ибн Хунайсга: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шайтон яқинлашганида нима
қилганларини гапириб беринг”, деб сўради. Шунда Абдураҳмон: “Шайтонлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи ва саллам) томонга тоғ ва водийлардан тушиб кела бошлашди. Бир шайтон ўзи билан олов шуъласини кўтариб олган эди. У билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни куйдиришни мақсад қилганди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни кўриб, қўрқувга тушдилар. Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) келиб: “Эй Муҳаммад, айтинг”, деди. Расулуллоҳ: “Нимани айта ман?” дедилар. Жаброил (алайҳиссалом): “Яхшию ёмон киши ошиб ўтолмайдиган Аллоҳ таолонинг мукаммал каломлари билан паноҳ сўрайман. Яна Аллоҳ бунёд
этган ва йўқдан бор қилган нарсаларнинг ёмонлигидан, самодан нозил бўлган нарсаларнинг ёмонлигидан,
самога кўтариладиган амалларнинг ёмонлигидан, ерга кирадиган ёмғир-қор суви, хазина, жасадлар ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан, ундан чиқадиган наботот, булоқ сувлари ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан, кечки ва кундузги фитналарнинг ёмонлигидан, бало офатларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Аммо яхшилик билан синайдиган балоларингга розиман, эй Раҳмон”, деб дуо қилинг”, дея ўргатди”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундан кейин шайтонларнинг олови ўчди ва Аллоҳ уларни мағлуб қилди”, дедилар”.
Аҳмад ривояти (3/419). Байҳақий “ад-Далоил” асарида ривоят қилган (7/95).