Тавсия қиламиз

#Биласизми; ШИФО ОЯТЛАРИ 

Биласизми access_time21-сентябр 2017, 14:40

 "Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади.…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

Бугун халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 

Янгиликлар access_time1-июнь 2017, 22:44

 «Яратган Роббинг номи билан ўқи!‎   У инсонни алақдан…

Бу иблисдир, динларингизда шак келтиришларингиз учун келди

access_time27-феврал, 12:52 visibility514

  Ибн Умардан ривоят қилинади:
  «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида ўтирган эдик. Шу пайт юзи хунук, кийими расво, бадбўй, кал ва қўпол бир киши келиб, одамларнинг орасидан ҳатлаб ўтди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига ўтириб: “Сизни ким яратган?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Осмонни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. “Ерни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Аллоҳни ким яратган?”  деб сўради. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳаналлоҳ”, дедилар-да, пешоналарини  ушладилар, бошларини энгаштирдилар. Ҳалиги киши туриб кетди. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларини кўтариб: “Бояги одамни менга олиб келинглар”, дедилар. Биз уни қидириб топа олмадик, 
гўё бу ерда бўлмагандек ғойиб бўлган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу иблисдир, 
динларингизда шак келтиришларингиз учун келди”, дедилар».

Байҳақий “ад-Далоил” асарида ривоят қилган (7/125). Муҳаққиқ: “Ис ноди саҳиҳ”, деган. Ибн Ҳиббон ишончли ҳадислар сирасига киргизган. 
Абу Зуръа: “Унинг зарари йўқ”, деган.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР