Тавсия қиламиз

Тошкент шаҳридаги “Қатортол” жоме масжидида Рамазон таровати

Янгиликлар access_time11-май 2019, 01:09

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН

Мақолалар access_time8-июль 2019, 10:55

    Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон…

Уруғ

Мақолалар access_time26-сентябр 2019, 15:42

Бир кун ўқувчилар кекса устоз олдига келиб, ундан сўрадилар: нега ёмон одатлар…

Фитнанинг  зарарлари..

access_time6-март, 12:20 visibility570

 

      Дунё  яралибдики инсоният қабоҳат ва  разилликнинг, хиёнат  ва  адоватнинг  зарарлари  билан курашиб  келмоқда. Баъзи  ўринларда  ҳатто унинг  қурбонига  ҳам  айланиб қолмоқда.  Хуш  бу ҳолат  қачонгача  давом  этади..башарият  бу  иллатнинг  зарарларидан  қандай  сақланмоғи лозим.

  Бу  саволларга   жавоб  топиш  учун  албатта  яна      Ислом  таълимотига  мурожаат  қилишдан  бошқа  йўл  йўқ.  Ислом  таълмотида  бутун  дунёдаги  барча  кўнгилсиз  ҳодисаларнинг  сабабчиси  фитна  деб  аталади.Бирор  қабоҳат  йўқки  унда  фитнанинг  қўли  бўлмаса.  Хўш  фитна  ўзи  нима, унинг  кўринишлари  қанақа, ундан  қандай  ҳимояланиш  мумкин.   Бугун  шу  ҳақда  баҳолиқудрат  батафсилроқ  ёритишга  қарор қилдик.

    Машҳур  араб   тарихчиси  Муҳаммад  ибн Асир  ал-Жазарийнинг  фикрига  кўра:  “Фитна  имтхон  ва синовдир...фитна  сўзини  кейинчалик  синов  туфайли  кишига  етадиган  “азият”  маъносида  ҳам  ишлатиш  оммалашган.  Сўнгра  бу  сўз гуноҳ, куфр,  уруш, ёндириб  юбориш, йўқ  қилиш  ва бирор  нарсадан  четлатиш маъносида ҳам  кўп   қўлланилган”.

    Ислом  таълимотида   Аҳоли  орасида инсонларнинг   тинчлигига раҳна  соладиган  ҳар  қандай  кўриниш-фитна деб  аталади. Ва ҳар  бир  нотинчлик албатта  фитнадан  бошланади.  Асли  жаннат  соҳиблари  бўлган  отамиз  Одам Ато билан  онамиз  момо  Ҳаввони ҳам  жаннатдан ер юзига  тушишига ҳам  албатта шайтон  алайҳи  лаънани ҳасад  туфайли  қилган  фитнаси  сабаб бўлган.  Шунингг учун  ҳам  бу  ҳақда  Қуръни  каримда Аллоҳу  таоло  марҳамат  қиладики:  “ ...Фитна- қотилликдан  ҳам  ашаддийроқдир”. (бақара сураси ,  191-оят).   Оятдан маълум  бўлдик  фитна ноҳақ  одам  ўлдиришданда  каттороқ   гуноҳ  экан.. сабаби  ноҳақ одам  ўлдириш  бир  инсонни  жисмонан йўқ  қилиш  бўлса,  фитна  эса  инсонларни  маънавиятини йўққа  чиқариш  сабабли  бутун  башариятни  бошига  фалокат  ёғилишига  сабаб  бўладиган  бир  иллатдур.  Айни  дамда дунёдаги  содир  бўлаётган ҳар  қандай  уруш  ва низолар, қабоҳат  ва  разолат,  вайрон  бўлган  шаҳарлару , етим ва уйсиз  қолган  гўдакларнинг кўз  ёшларида  албатта  ўша  машъум  фитнанинг   қўли  бор. Шундай  экан  бугунки  кунда  ҳар  биримиз  бу   фитнанинг ҳар  қандай  кўринишига  ҳали уйғонмасдан олдин  уни  йўқ  қилиш  чорасини кўришимиз  лозимдир.

     Ҳанафий  мазҳабининг йирик  олими Имоми  Муҳаммад  Ходимий  “ал-Барийқа” номли асарида  фитна  ҳақида  қуйидагиларни  келтиради:  “ маънавий  иллтлардан  яна бири-фитначиликдир. Фитна  деб  одамларни  изтироб,  ихтилоф  ва машаққатга  қўйишга  айтилади. Масалан:  халқни  боғийликка ташвиқ  қилиш, подшога  қарши  чиқишга  тарғиб  қилиш, ваъз     айтишда тингловчиларни  савиясини  ҳисобга  олмасдан тушунмовчилик  келтириб  чиқарувчи  мураккаб  тилга  гапириш  умум маънода  фитнага  мисол  бўлади ”.

    Айни  дамда  ҳам  ижтимоий  тармоқларда   баъзи  бир  тайини  йўқ , илми ўта  саёз  фитначиларни  амалда  расмий  равишда  хизмат  қилиб  турган масжид  имом хатибларини, олим  ва  устозларимизни  “сарой  муллолари” деб  ном қўйиб  олиб, халқни  уларга  қулоқ  солмасликка  чақиришлари  айни  фитнанинг ўзидир.  Буларнинг тузоғидан  ҳам  барчамиз огоҳ  бўлишимиз  шарт.  Асримизнинг  етук олими  марҳум  шайх  устоз Муҳаммад  Сайд  Рамазон  Бўтий  роҳимаҳуллоҳ  фитнага  қуйидагича  таъриф  берганлар:  “ Адолат  ҳукмронлиги  бўлмаган, унинг  тизгини  қўлдан кетган,  кишилар  ихтиёрсиз  ҳамда  қоидаларсиз  урушга  берилиб,  қўшилиб   кетадиган ҳар  бир ҳолат  -фитнадир.  Хатар  ва  ҳалокатга сабаб  бўлувчи  барча  фитналар  -баробардир.  Улар  Росулуллоҳ  Соллоҳу  алайҳи васаллам таъкидлаган  ушбу  саҳиҳ  ҳадислари  билан  муолажа  қилинади:    жумладан  ҳадиси  шарифда  шундай  дейилади:  “Ҳали  фитналар бўлади.  Огоҳ  бўлинглар!  Ундан  кейин  шуна қа  фитна  бўладики  ,  у  фитнага  умуман  арарлашмай  ётганкиши   ўтирган  кишидан  яхшидир,  ўтирган  киши  эса  у  фитнага иштирок  этиб,  турган  кишидан  яхшидир. У фитнага  иштирок  этиб турган киши,  ҳаракат  қилиб,  юрган  кишидан  афзалдир.   Агар  у   фитналарга  ҳаракат  қилиб юрган  киши  эса  елиб, югурган  кишидан  афзалдир.  Шундай   фитна одамларнинг  бошига  тушганда ,  кимнинг  туяси  бўлса  ,  туяси  ортидан (фитнадан  йироқ  бўлиши  учун)  туясига  қараб  кетсин, кимнинг қўйи  бўлса (фитнадан  йироқ  бўлиш  учун  ) қўйига  қараб  кетсин., кимнинг  ери  бўлса (фитнадан  йироқ  бўлиши учун)  ерига бориб  ,  деҳқончилик  қилсин. Кимда бу нарсалар  бўлмаса , қиличини и олиб,  тиғини  тошга  уриб,  қиличини  яроқсиз  ҳолга  келтирсин. Ва  бу  фитнага   аралашмаслик  қўлидан  келса,  аралашмасин. Аллоҳим  етказдимми, Алооҳим  ,  етказдимми ..ўзинг  гувоҳ  бўл! ” дедидар. (Абу Довуд, 4258-ҳадис).  Юқоридаги оят  ва ҳадислардан,  устозларимизнинг  қимматли тавсияларидан  шу  нарса  келиб  чиқадики, биз   айни  дамда  ўта  таҳликали ва фитналарга  тўлиб  ётган бир даврни  бошимиздан  кечирмоқдамиз.  Демак  аввало ўзимизни ,  қолаверса  келажагимиз  пойдевори  бўлган  ёш  авлодни,  фарзандларимизни  ҳар  хил фитналардан, баъзи  бир  юрт  тинчлигини  кўраолмаётган  родикал гуруҳларнинг  тузоғига  тушиб қолишликдан  кўз  қорачиғидай  сақламоғимиз  лозимдир.  Бу  борада  Яратганни  ўзи  барчамизга  мададкор  бўлсин.

 

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси

2 босқич талабаси Ярашев Хабиб.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР