Тавсия қиламиз

ЎЗ АЙБИНИ БИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 

Мақолалар access_time4-май 2017, 11:53

Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўра оладиган…

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Янгиликлар access_time19-май 2017, 14:45

Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам…

ИСЛОМДА САЛОМАТЛИККА ЭЪТИБОР

Мақолалар access_time27-апрел 2020, 16:13

بسم الله الرحمن الرحيم ИСЛОМДА САЛОМАТЛИК ИСЛОМДА САЛОМАТЛИККА ЭЪТИБОР Бандаларини…

Ёш йигитга зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсаси бўлиб қолиши

access_time10-март, 17:59 visibility509

Ёш бир йигит Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, менга зино қилишимга изн беринг”, деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам оналарига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қизинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам қизларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Синглинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам сингилларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амманг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам аммаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Холанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам холаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.

Йигит: “Менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг, эй Расулллоҳ” деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Аллоҳим, унинг қалбини пок қилгин ва авратини ёмон ишлардан сақлагин”, деб дуо қилдилар.

Ёш йигит: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларидан зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсам бўлган ҳолда чиқдим”, деди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР