Тавсия қиламиз

ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ....СИНГЛИМ.... 

Мақолалар access_time7-январ 2018, 13:37

  1999-йил 28-декабрь. Қишки таътил бошланган. Университетда ўқийдиган…

Қисқа аммо кучли дуо

Мақолалар access_time28-август 2019, 18:17

Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир.…

ЁШ БОЛАГА ҲАЗИЛ ҚИЛИШ

Мақолалар access_time26-феврал 2018, 12:18

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам…

РАСУЛЛАРНИНГ СУННАТЛАРИ ҲАҚИДА

access_time13-март, 11:03 visibility1240

БИР ЮЗ ОЛТМИШ БЕШИНЧИ АСЛ

115. Малийҳ ибн Абдуллоҳ Хутомийдан, отасидан, бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарса расулларнинг суннатидандир: ҳаё, ҳилм, ҳижома, мисвок ва хушбўйланиш», дедилар».

Бухорий («Тарих»да), Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Табарий, Бағақий ва бошқалар бошқа санад билан ривояг қилган.

Абу Айюбнинг ривоятида:

«Тўрт нарса расулларнинг суннатидандир: хушбўйланиш, ҳаё, никоҳ, мисвок», дейилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Маъноси, ушбу беш нарса уларнинг одатларидандир дегани.

Ҳаёга келсак. Қачон қалбга нур кирса, руҳ нафснинг асирлигидан қутулади ва ўзининг осмоний табиатига қайтади. Ҳаё осмон аҳлида яхши ҳисобланмайдиган ҳар бир амалдан хижолат бўлишидир. Бас, ҳаё нафс сабабларидан руҳнинг покланиши бўлгани учун расулларнинг одатига айлангандир.

Аммо ҳилмга келсак, у нурнинг кириши учун кўкснинг кенгайиши ва ёзилишидир.

Аммо ҳижомага келсак, қон ҳарорат ва қувватдир. Нурнинг ҳам ҳарорати бор. Агар қоннинг ҳарорати пасайтирилмаса, қон қайнаши уни ўлдиради. Чунки нур уларнинг қалблари ва кўксларида ғолибдир. Шундан уларнинг қонлари қайнайди. Агар уларни олдириб турмасалар, тошиб кетади ва зарар етказади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳийнинг нурида бош оғриғига йўлиқар эдилар. У зот бошларига хина чаплар эдилар. Шу тариқа хина билан мазкур ҳарорат қувватини енгиллатар эдилар.

Уша нарсани юзага чиқарадиган нарсалардан бири у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган. У зот айтадилар: «Мени исро қилдирилган кечада қай бир фаришталар тўпи олдидан ўтсам, албатта, ё Муҳаммид, умматингни ҳижомага буюр дейишди».

Албатта, ушбу умматга буни хос қилиниши, нур ҳаёда бўлгани учундир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир умматга менинг умматимга берилган яқийн берилмаган», деганлар.

Аммо мисвокка келсак, у тушадиган танзийл ва ваҳий йўлини ҳамда фаришталар суҳбати жойини поклаш учундир. Улар фариштага озор бермаслик ва вахийнинг ҳурматини зое қилмаслик учун ўша йўл ва жойни хушбўй ва покиза қилишар эди.

Аммо никоҳга келсак, анбиё алайҳиссаломлар нубувватлари фазли сабабидан никоҳда зиёда қилинганлар. Зотан, қачон кўкс нурга тўлса ва томирларда тошса, нафс ва томирлар лаззатланади ва шаҳватни кўзитади, кучайтиради. Шаҳват шамоли кучайса, фақатгина қалбдан ва нафсдан кучаяди. Ана ўшандан кувватни топади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга куч ва никоҳда қирқ кишининг қуввати берилган ва мўминга ўнтанинг қуввати берилган», деганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин жимоъ бўйича ҳеч кимга менга берилган нарса берилмаган», деган.

Аммо хушбўйланишга келсак, фуод(қалбнинг устки қисми)ни ўткирлаштиради. Унинг асли жаннатдандир. Одам алайҳиссалом ундан бўлган бир барг билан тўсинганда, унга раҳм қилинди ва унинг устида ўша баргни тарк қилинди. Хушбўй ўша аслдандир. Унда фуоднинг ўткирланиши, қалб ва аъзоларнинг қуввати бордир. Чунки қалбнинг гўзаллиги фуод биландир. Чунки қулоқ унинг устидадир ва кўриш уникидир. Нур қалб билан фуоднинг ўртасидадир. Кўриш фуодга хосдир.

Аллоҳ таоло демиш:

«Фуод кўрганини ёлғонга чиқармадир». (Нажм сураси, 11-оят).

Фуод ташқи тўқимадир. Қалб ички тўқимадир. Мазкур тўқима бир бўлакдан иборатдир. Унинг баъзиси баъзисини ўз ичига олгандир. Сиртдагиси фуоддир. Агар фуод бузилган бўлса, нурдан ҳеч нарсани англай олмайди. Аллоҳ таоло демиш:

«Ba фуодлари бўм-бўш». (Иброҳим сураси, 43-оят).

Яъни бузилган, ҳеч нарсани англамайди ва ақл ишлатмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавлларидан ҳам бор: «Сенга Яман аҳли келди. Қалблари мулойим, фуодлари нозик».

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР