Тавсия қиламиз

Eтимга яхшилик қилиш

Мақолалар access_time12-август 2017, 11:45

Eтимга яхшилик қилиш  Eтимга яхшилик қилиш энг улуғ фазилатлардан экан,…

Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик

Мақолалар access_time28-феврал 2019, 13:44

     Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик бу янги…

МАСЖИДЛАР - АЛЛОҲНИКИДИР!

access_time7-ноябрь 2017, 13:51 visibility2220

 Аллоҳ таоло марҳамат этади:
 "Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас". (Тавба сураси, 18-оят).
 Аллоҳ таоло айтади:
 "Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!" (Жин сураси, 18-оят).
 Яна Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:
 "(У чироқ) бир уйларда (яъни, масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эрта-ю кеч У Зотни поклайдиган кишилар борки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас" (Нур сураси, 36-37-оятлар).
 Абу Саид Худрийдан ривоят қилинган қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло айтади: "Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир" (Абу Нуайм ривояти). "Масжидни обод қилиш" деганда, асосан Аллоҳ  таолога холис, Унинг Ўзи амр этганидек ибодат қилиш, илм-маърифат ўрганиш ва ўргатиш, зарур фиқҳий масалаларни ҳал этиш каби савобли амалларни бажариш тушунилади. Булар амалларни бажариш тушунилади. Булар масжидларни маънавий обод қилиш саналса, уларни тоза-пок, шинам ва қулай ҳолда тутилиши зоҳирий обод қилишга киради. Шунинг учун мусулмонлар масжидларни ҳам маънан, ҳам зоҳиран обод қилиш ишларига ҳамиша эътибор беришлари зарур бўлади.

"Масжидлар одоби" китобидан.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 2012йил.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР