
#Биласизми Шариатимизда даволанишга оид ..
Шариатимизда даволанишга оид шаръий одоб ва ҳукмлар ҳақида маълумот:
1. Дардни ҳам шифони ҳам берувчи Аллоҳ таоло эканлигига эътиқод қилиш.
2. Ушбу дору дармонлар бир сабаб, деган эътиқодда бўлиш.
3. Касалнинг тузалишига сабаб бўлувчи табиб ва шифохоналарга бориш.
4. Киши нафсига хатарли бўлган касалликлардан даволаниш вожиб
эканлигини билиш.
5. Касалликка таслим бўлмасдан, уни даволашга киришиш – бу Аллоҳ таолога таваккал қилишнинг зидди эмаслигини билиш.
6. Мусулмон киши ҳар бир ҳалол таомини тановул қилишда шифо тилаб “Бисмиллаҳ” ни айтиши.
7. Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат борлигини билиш.
8. Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатиш жоиз эканлигини билиш.
9. Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
10. Фуқаҳолар эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қўйдириши жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.
11. Ҳар бир жамият ўзларига етарли даражада табобат илмини ўрганувчи шифокорларни етиштириши шарт. Акс ҳолда, у жамиятдаги кишиларнинг барчаси гуноҳкор бўлади.
Каналга уланиш