Тавсия қиламиз

ФОТИҲА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time25-октябрь 2018, 12:56

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа”…

Қиёмат кунида сизга шафоат керакми

Мақолалар access_time13-июнь 2018, 14:34

Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Охиратда энг биринчи шафоат…

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мақолалар access_time18-июнь 2017, 20:01

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига уч киши ёш йигитни олиб келди.…

Куёвнинг_онасига_мактуб

access_time29-декабр 2017, 17:45 visibility1559

Ўзгаларнинг келинингиз ҳақидаги мишмишларга дарҳол ишонманг. Жамоятда яхши инсонлар билан ёмон инсонлар ҳам бор.  Сизни яхши кўрадиганлар билан бирга сизни олдингизда кулиб, ортингиздан ёмонлик қиладиганлари ҳам бўлади. Бундай инсонлар сизга зиён етказиш ва душманлик қилиш учун фурсат пойлайди. Шунингдек, турмушга чиқмасдан илгари келинингизга талабгорлар бўлиб, улар бу турмушни ҳазм қила олмаган бўлса ва улар аҳлоқан тубан инсонлар бўлса, бу оиланинг бузилишини тўрт кўзлари билан кутади. Яна бир қатор сабабларга кўра уларни кўра олмаган одамлар бўлиши мумкин. Ана шу кишилар баъзан бошқалар воситасида турли хил гап тарқатишади.
     Инсон ўз оиласи ёки яқин кишиси ҳақида бирор ёмон гап эшитса, ишониб қолавермаслиги лозим. Бунга тўла ишонч ҳосил қилмасдан туриб, қарор қабул қилмаслик керак. Қайнона келини ҳақида бошқалар келтирган гап-сўзларни қурол қилиб олмаслиги, аввало, менинг келиним бундай иш қилмайди, бундай сўзламайди, деб келинини ҳимоя қилиши керак. Гап ташувчиларга ишониш тўғри эмас. Бундай кишиларнинг гапини дарров маъқуллаб, ишониш кўпинча салбий оқибатларга, катта гуноҳлар қилинишига  олиб келади. Қайнона ҳам, келин ҳам бундай инсонларга биргаликда қарши туриши лозим. Уларнинг ўртасига тушмоқчи бўлган ҳасадгўйларга имкон бермаслик керак.
    Хотинлар ўртасидаги ғийбатлар дўстларни душманга айлантиради, қанчадан-қанча иймонли аёллар туҳматга қолади. Оқибата кўп оилалар бузилади. Ақлли аёл ғийбатларга эътибор бермайди. Ғийбатчилар билан  ошқатиқ бўлмайди. Келини ҳақидаги ёмон сўзларга суриштирмасдан ишонмайди. Агар шубҳа туғилса, буни бировларга достон қилмасдан, келини билан юзма-юз ўтириб ҳақиқатни билиб олишга уринади.

Каналга уланиш